https://sputniknews.uz/20220106/mirziyoev-va-erdogan-qozogistondagi-vaziyatni-tinch-yol-bilan-hal-qilishga-chaqirdi-22093895.html
Мирзиёев ва Эрдоған Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
Мирзиёев ва Эрдоған Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
2022-01-06T20:53+0500
2022-01-06T20:53+0500
2022-01-06T20:53+0500
қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
туркия
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1280/06/12800609_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_63792c3d8acdb2ed47007d78c1ab4364.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашдилар.Президентлар Қозоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча чораларни кўриш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирдилар.Шу билан бирга, давлат раҳбарлари вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1280/06/12800609_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_234793badbb53adeb9f0a8721f1ba7b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ва эрдоған қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
мирзиёев ва эрдоған қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
Мирзиёев ва Эрдоған Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашдилар.
Президентлар Қозоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча чораларни кўриш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирдилар.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.