Tesla Андижон полкасига "рақсга" тушди - видео

© AFP 2023 / ERIC PIERMONTЭлектромобиль Tesla Model 3
Электромобиль Tesla Model 3 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Электромобилнинг ўзбекча мусиқа остида "рақсга" тушиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга туширди ва улар машинани яна бир неча мусиқалар остида "ўйнатишни" таклиф қилишди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Tesla электромобилининг Андижон полкасига "рақсга" тушиш видеои ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Tesla Model 3 электромобилида кўплаб замонавий функциялар бор. улар орасида автопилот, автоматик парковка қилиш ва парковкадан чиқиш ва шу каби.
Электромобилнинг қизиқ функцияларидан яна бири — Dance mode. Ушбу функция Илон Маск маҳсулотига ҳар қандай мусиқа остида турли чироқларини ўчириб ёқиш, ойналарини кўтариб тушириш орқали машинани мусиқа ритмлари остида гўёки рақсга тушаётгандек намойиш қилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундай томошадан ҳайратга тушишди. Ва яна бир неча мусиқалар остида электромобилни "рақсга" туширишни таклиф қилишди.
Янгиликлар лентаси
0