https://sputniknews.uz/20220104/qozogistondagi-noroziliklarga-nima-sabab-boldi-22070030.html
Қозоғистондаги норозиликларга нима сабаб бўлди?
Қозоғистондаги норозиликларга нима сабаб бўлди?
Sputnik Ўзбекистон
Манғистау вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни кўриб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.
2022-01-04T12:38+0500
2022-01-04T12:38+0500
2022-01-04T12:38+0500
дунёда
қозоғистон
газ
митинг
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/04/22070288_19:0:981:541_1920x0_80_0_0_8dcb348f40c9ae834fd153cc863ac2b1.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида норозилик намойишлари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.Бугун эрталаб Ақтауда газ нархи ошгани сабабли митинглар ўтказиладиган жойда – Интимак майдонида 500 га яқин одам бор эди. Намойишчилар учун марказий майдонда улкан ўтов тикилган. Унинг ичида намойишчиларга иссиқ, чой, нон, сомса бўғирсоқ ва бошқа таомлар тарқатиш ташкил қилинган. Тунда аёллар ва қариялар учун адёллар тарқатилган. Вазият ечими қидирилмоқдаАйни дамда вазият Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ҳам назорат остига олган. У Ҳукумат махсус комиссиясига вазиятни қонун доирасида ҳал қилишни топширган. Кеча Мангистау вилояти ҳокими Нурлан Ногаев газ нархи ошишидан норози бўлган автомобиль эгалари билан кечки соат ўн бирлар атрофида учрашди. У йиғилганларга президент Токаев топшириғига кўра суюлтирилган газ нархини пасайтириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни тушунтирди. Корпоратив ижтимоий масъулият доирасида вилоятдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари газ нархини 120 тангадан 85-90 тенгега туширишга қарор қилишди. Йиғилишда Энергетика вазирлиги ва Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Норозилик сабаблариЭслатиб ўтамиз, янги йилдан сўнг дарҳол Манғистау вилоятида газ нархининг кескин ошиши сабабли норозилик намойишлари бошланган эди. Норозилик акциялар вилоятнинг Жанаўзен, Қурик, Оқшукур, Ақтау ва бошқа аҳоли пунктларида бўлиб ўтди. Норозилик сабаби - 1 январдан бошлаб суюлтирилган газ нархининг 60 тенгедеан 120 тенгегача кўтарилиши бўлди. Намойишчилар нархларни 50-60 тангага туширишни талаб қилишмоқда.Қозоғистон Энергетика вазирлигининг тушунтиришича, газ нархи энди талаб ва таклифга мувофиқ бозорнинг ўзи томонидан шакллантирилади. Ҳокимият газ нархини тартибга солишда иштирок этмайди, чунки бу маҳсулот рақобат муҳитига тегишли. Газ нархи биржада шаклланади. Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан нархларни асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари аниқланган тақдирда Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги департаменти томонидан маъмурий чоралар кўрилади, - дейилган хабарда.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/04/22070288_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_3137f1e0501c8cbb435cd1c4f15aa25b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон актау манғистау митинг намойиш сабаб газ нархи
қозоғистон актау манғистау митинг намойиш сабаб газ нархи
Қозоғистондаги норозиликларга нима сабаб бўлди?
Манғистау вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни кўриб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида норозилик намойишлари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Бугун эрталаб Ақтауда газ нархи ошгани сабабли митинглар ўтказиладиган жойда – Интимак майдонида 500 га яқин одам бор эди. Намойишчилар учун марказий майдонда улкан ўтов тикилган. Унинг ичида намойишчиларга иссиқ, чой, нон, сомса бўғирсоқ ва бошқа таомлар тарқатиш ташкил қилинган. Тунда аёллар ва қариялар учун адёллар тарқатилган.
Вазият ечими қидирилмоқда
Айни дамда вазият Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ҳам назорат остига олган. У Ҳукумат махсус комиссиясига вазиятни қонун доирасида ҳал қилишни топширган.
"Комиссияга мамлакатимиздаги барқарорлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муаммонинг ўзаро мақбул ечимини топиш топширилди. Ҳуқуқ-тартибот органларига жамоат тартибини бузилмаслигини таъминлаш топширилди. Намойишчилар масъулият ва мулоқотга тайёр бўлишлари керак", — деб ёзди ўз Twitterида Тоқаев.
Кеча Мангистау вилояти ҳокими Нурлан Ногаев газ нархи ошишидан норози бўлган автомобиль эгалари билан кечки соат ўн бирлар атрофида учрашди. У йиғилганларга президент Токаев топшириғига кўра суюлтирилган газ нархини пасайтириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни тушунтирди.
Корпоратив ижтимоий масъулият доирасида вилоятдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари газ нархини 120 тангадан 85-90 тенгега туширишга қарор қилишди. Йиғилишда Энергетика вазирлиги ва Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, янги йилдан сўнг дарҳол Манғистау вилоятида газ нархининг кескин ошиши сабабли норозилик намойишлари бошланган эди. Норозилик акциялар вилоятнинг Жанаўзен, Қурик, Оқшукур, Ақтау ва бошқа аҳоли пунктларида бўлиб ўтди.
Норозилик сабаби - 1 январдан бошлаб суюлтирилган газ нархининг 60 тенгедеан 120 тенгегача кўтарилиши бўлди. Намойишчилар нархларни 50-60 тангага туширишни талаб қилишмоқда.
Қозоғистон Энергетика вазирлигининг тушунтиришича, газ нархи энди талаб ва таклифга мувофиқ бозорнинг ўзи томонидан шакллантирилади. Ҳокимият газ нархини тартибга солишда иштирок этмайди, чунки бу маҳсулот рақобат муҳитига тегишли. Газ нархи биржада шаклланади.
Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан нархларни асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари аниқланган тақдирда Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги департаменти томонидан маъмурий чоралар кўрилади, - дейилган хабарда.