Ўзбекистон Россиянинг яна бешта шаҳрида консулхона очади

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининграда ва Нижний Новгород шаҳарларида консулхона очади, Москвада эса янги консул штат бирлиги киритилади.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининграда ва Нижний Новгород шаҳрларида консуллик очади.
Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги" президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
Қарорда шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхоналарида (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург) ходимлар сонини ошириш Москвадаги элчихонага янги консул штат бирликлари киритиш режалаштирилган.
Ундан ташқари Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава, Корея Республикасининг Пусан шаҳарларида ҳам консулхоналар очиш режалаштирилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2 миллион нафарга яқин фуқаролари чет давлатларда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бормоқда. Улардан бир миллиондан ортиғи - Россия Федерациясида меҳнат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0