https://sputniknews.uz/20220104/buxoroda-yangi-ies-ishga-tushdi---video-22077099.html
Бухорода янги ИЭС ишга тушди - видео
Бухорода янги ИЭС ишга тушди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Бухорода янги иссиқлик электр станцияси ишга тушди. У яқин2-3 кун ичида Ўзбекистон ягона электр тармоғига уланади.
2022-01-04T18:34+0500
2022-01-04T18:34+0500
2022-01-04T18:34+0500
иқтисод
энергетика
бухоро
электр энергияси
энергетика вазирлиги
иэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/04/22077069_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_4ebb7a204ceb4f9ac0a9d4a4346c1664.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги. Маълум бўлишича, ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Янги станция Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси билан ҳамкорликда давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган. ИЭС газ-поршенли қурилмалар асосида ишлайди ва йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади, дейилган хабарда. Қурилиш жараёнида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/04/22077069_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_e285013eafe039e3866b17c610e9d6f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро янги иссиқлик электр станцияси
бухоро янги иссиқлик электр станцияси
Бухорода янги ИЭС ишга тушди - видео
Бухорода янги иссиқлик электр станцияси ишга тушди. У яқин2-3 кун ичида Ўзбекистон ягона электр тармоғига уланади.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Айни дамда ушбу станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди, - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Янги станция Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси билан ҳамкорликда давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган. ИЭС газ-поршенли қурилмалар асосида ишлайди ва йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади, дейилган хабарда.
Қурилиш жараёнида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.