Биринчи январдан бошлаб талаб қилинмайдиган ҳужжатлар рўйхати

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Янги йилнинг 1-январидан бошлаб давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлардан қатор гувоҳнома ва лицензияларни талаб қилиш бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 янв – Sputnik. 2022 йилнинг 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан ва тадбиркорлик субъектларидан 6269-сонли президент фармонига асосан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати эълон қилинди. Блогер Хушнудбек маълумотига асосан.
Талаб қилиш бекор қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар:
тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.
Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг барча соҳаларида қоғозбозликни камайтириш, рақамли платформаларга ўтишга жидий киришилган. Бу борада Ўзбекистон Россия ва дунёнинг бошқа давлатлари билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўймоқда. 2022 йилда Ягона интерактив давлат хизматлар улушини 60%га етказиш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0