https://sputniknews.uz/20220103/rossiya-turkiyaga-xavfsizlikini-kafolatlaydigan-shartnoma-tuzishni-taklif-qildi-22067283.html
Россия Туркияга хавфсизлик шартномаси тузишни таклиф қилди
Россия Туркияга хавфсизлик шартномаси тузишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Тойиб Эрдўғон билан бўлган суҳбатда Россия хавфсизлигини таъминлаш борасида шартнома тузишни таклиф қилди.
2022-01-03T19:10+0500
2022-01-03T19:10+0500
2022-01-03T19:38+0500
россия
ақш
украина
владимир путин
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18707496_0:166:3053:1883_1920x0_80_0_0_0cb7de0b7051772ab17b366b52c5094e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Россия ва Туркия ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди. Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Кремль. Суҳбатда икки давлат раҳбарлари Янги йил муносабати билан бир-бирларини табриклаб, икки томонлама муносабатларнинг асосий якуналарини ҳамда келгусида Россия ва Туркия орасида ушбу ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди. Давлат раҳбарлари шахсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди. Маълумот учун, сўнгги бир неча ой давомида АҚШ ва НАТО томонидан Украинага қурол-аслаҳа ва ҳарбий маслаҳатчилар (эҳтимол ёлланма жангарилар) ташиб келиш фаоллашмоқда. Айрим экспертлар Украина Донбассни куч билан эгалаб олишга уриниши мумкинлиги ва ушбу можарога Россиянинг ҳам аралашиши муқаррар экани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин декабрь ойнинг бошида Ғарбдаги "ҳамкорлар"га ўз позициясини аниқ ва лўнди қилиб тушунтирган эди Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Карен Донфилднинг қўлига Россия хавфсизлигини кафотлатлашга қаратилган 2та шартнома лойиҳаларини тутқазган эди. Ушбу ҳужатларда НАТОнинг Шарқ томон кенгайиши ҳамда Украинада ҳужум қуролларин жойлантириш - Россия учун мутлақ қабул қилиб бўлмас қадамлар экани айтиб ўтилган ва шу билан Россия учун узоқ муддатли хавфсизликни кафолатлайдиган шартнома тузишни таклиф қилган эди. Россия таклифларига жавоб бўлмаганидан сўнг, Путин 21 декабр куни сўзлаган нутқида НАТО Россиянинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга қаратилган таклифига жавоб бермаса ва Россия суверенитети ва хавфсизлигига путр етказувчи қадамлар қўйишда давом этаверса, Россия "кескин" жавоб беришга ҳақли эканини ҳам айтиб ўтган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18707496_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_d06fec5aa34ea7aae23a2c3b51d6e0e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин тойиб эрдўғон россия туркия хавфсизлик шартнома
владимир путин тойиб эрдўғон россия туркия хавфсизлик шартнома
Россия Туркияга хавфсизлик шартномаси тузишни таклиф қилди
19:10 03.01.2022 (янгиланди: 19:38 03.01.2022) Владимир Путин Тойиб Эрдўғон билан бўлган суҳбатда Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шартнома тузишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Россия ва Туркия ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди. Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар
қилмоқда Кремль.
Суҳбатда икки давлат раҳбарлари Янги йил муносабати билан бир-бирларини табриклаб, икки томонлама муносабатларнинг асосий якуналарини ҳамда келгусида Россия ва Туркия орасида ушбу ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Шунингдек, суҳбат давомида халқаро мавзулар ҳам кўтарилди, жумладан Россия федерациясининг хавфсизлигини кафолатлайдиган, икки томонлама шартномалар ишлаб чиқиш, Кавказ орти ҳудудидаги вазият, Сурия ва Ливияда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари шахсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.
Маълумот учун, сўнгги бир неча ой давомида АҚШ ва НАТО томонидан Украинага қурол-аслаҳа ва ҳарбий маслаҳатчилар (эҳтимол ёлланма жангарилар) ташиб келиш фаоллашмоқда. Айрим экспертлар Украина Донбассни куч билан эгалаб олишга уриниши мумкинлиги ва ушбу можарога Россиянинг ҳам аралашиши муқаррар экани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди.
Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин декабрь ойнинг бошида Ғарбдаги "ҳамкорлар"га ўз позициясини аниқ ва лўнди қилиб тушунтирган эди
Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Карен Донфилднинг қўлига Россия хавфсизлигини кафотлатлашга қаратилган 2та шартнома лойиҳаларини тутқазган эди. Ушбу ҳужатларда НАТОнинг Шарқ томон кенгайиши ҳамда Украинада ҳужум қуролларин жойлантириш - Россия учун мутлақ қабул қилиб бўлмас қадамлар экани айтиб ўтилган ва шу билан Россия учун узоқ муддатли хавфсизликни кафолатлайдиган шартнома тузишни таклиф қилган эди.
Россия таклифларига жавоб бўлмаганидан сўнг, Путин 21 декабр куни сўзлаган нутқида НАТО Россиянинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга қаратилган таклифига жавоб бермаса ва Россия суверенитети ва хавфсизлигига путр етказувчи қадамлар қўйишда давом этаверса, Россия "кескин" жавоб беришга ҳақли эканини ҳам айтиб ўтган эди.