Мандарин кўп ейиш фойдаси ва зарари ҳақида

© Sputnik / Илона ХварцкияСбор урожая мандаринов в Гулрыпше
Сбор урожая мандаринов в Гулрыпше - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Oбуна бўлиш
Мандарин ҳар доим ҳам фойда келтирадими? Шифокорлар уни иммунитетни мустаҳкамлайди, организмдан токсинларни чиқаради, кайфиятни кўтарадиган мева дейишмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Кунига тўрт дона мандарин истеъмол қилинса, саломатликка зарар бўлмайди. Мева жуда фойдали, иммунитетни мустаҳкамлайди, организмдан токсинларни чиқаради, кайфиятни кўтаради. Шунинг учун мандарин истеъмол қилиш жуда яхши одат, дейишди шифокорлар РИА Новости агентлигига.
“Бир суткада ўртача миқдори – 4 дона <...>, мандаринларни меъёрида ҳар куни истеъмол қилиш мумкин”, - деди парҳез-шифокори Тамара Прунцева.
Унинг таъкидлашича, мандаринларни истеъмол қилиш одати агар цитрус меваларига қарши, индивидуал аллергик реакциялар бўлмаса, фойдали бўлади.
Парҳезшунос-шифокор Елена Тихомированинг сўзларига кўра, қишда, витаминлар кам бўлганда, инсон организми учун бу мева зарур бўлади. Мандарин кам калорияли мева ҳисобланади, шу билан бирга витаминларга, шу жумладан С витаминига бой.
Истеъмол қилишдан олдин мандаринни илиқ сувда ювиш зарур. Чунки уларни узоқ вақт сақлаш учун организмга зарарли бўлган моддалар билан ишлов берилган бўлиши мумкин.
Мандарин миқдоридан кўп иистеъмол қилиш аллергик реакцияларга олиб келиши, ошқозон-ичак тракти сурункали касалликларининг кучайишига олиб келиши мумкин, чунки мевада кўп миқдорда клечатка мавжуд.
Парҳез шифокортлар мандаринни эрталаб ва кундузи соат 5 гача истеъмол қилишни маслаҳат беришди. Асосийси – уларни оч қоринга истеъмол қилиш керак эмас.
Оддий тавсияларга амал қилинса, мандарин инсон саломатлигига ижобий таъсир қилади: токсинларни чиқаради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва кайфиятни яхшилайди.
Яна қизиқарли материаллар:
Ҳар куни мол гўшти истеъмол қилинса, нима бўлади? Врач жавоби>>
Лавлаги қандай касалликлардан ҳимоя қилади>>
Янгиликлар лентаси
0