https://sputniknews.uz/20220103/eron-elchisi-tolibonga-inklyuziv-hukumat-tashkil-qilishni-maslahat-berdi-22063460.html
Эрон элчиси Толибон*га инклюзив ҳукумат ташкил қилишни маслаҳат берди
Эрон элчиси Толибон*га инклюзив ҳукумат ташкил қилишни маслаҳат берди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги Эрон элчиси Толибон* инклюзив ҳукумат ташкил қилган ҳолда Марказий Осиё давлатлари Афғонистон янги ҳукуматини тан олиши мумкинлигини айтди.
2022-01-03T13:09+0500
2022-01-03T13:09+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
эрон
марказий осиё
афғонистон
толибон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18028704_0:201:2929:1848_1920x0_80_0_0_25ee7b3579a1ebf24d62d7cdefdd51bd.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Толибон инклюзив ҳукумат ташкил қилмагунча Эрон уларни тан олмайди, деди Эроннинг Қобулдаги элчиси Бахадор Аминиан, TOLOnews телеканалига. Sputnik Афғонистон хабарига асосан. "Агар ҳукумат бошига бирор моноэтник гуруҳ келса ва у ерда бошқа этник гуруҳлар бўлмаса - биз буни қабул қила олмаймиз. Биз Толибион* раҳбарларига энг яхши ниятларда инклюзив ҳукумат ташкил қилишни маслаҳат бермоқдамиз. Толибон* матбуот котиби ўринбосари Инамулла Самангани Эрон элчисининг ушбу гапларини "мамлакат ички ишларига аралашиш" деб атади ва ҳар бир мамлакат ушбу масалани ўзи ҳал қилишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов яқинда Sputnikka берган интервьюсида Афғонистонда 4та асосий миллий-этник гуруҳлар яшашини пуштунлар (тахминан 50%), тожиклар (30%), Ҳазоралар (15%), қолганлар - ўзбек, туркман миллатлари яшашини ва уларнинг барчаси ҳукумат бошқарувида турли даражадаи иштирок этиши керак, ўшанда ушбу миллатлар Афғонстонда ўзини қулай ҳис қилади, деган эди. "Лекин биз ҳеч кимни ёқламаймиз ва кимни ва қандай танлашга аралашмаймиз, буни "Толибон"* ва афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак", - дегани эди Россия ТИВ вакили. Шу билан бирга Кабулов Толибон* секин-аста майда қадамлар билан инклюзив ҳукумат ташкил қилишга яқинлашаётганини ҳам таъкидлаб ўтган эди. Хусусан, "яқинда улар иқтисод вазири лавозимига бадахшонлик тожик, унинг ўринбосари ҳазора миллатига мансуб кишини тайинлашди", - деган эди дипломат.Замир Кабулов билан тўлиқ интервью билан қуйида танишиш мумкин. * Террорчилик фаолияти учун БМТ томонидан таъқиқланган ташкилот
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18028704_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_7c9530e32e3ff0306ea64becc3d2e947.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон эрон толибон* инклюзив ҳукумат россия
афғонистон эрон толибон* инклюзив ҳукумат россия
Эрон элчиси Толибон*га инклюзив ҳукумат ташкил қилишни маслаҳат берди
13:09 03.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Афғонистондаги Эрон элчиси Толибон* инклюзив ҳукумат ташкил қилган ҳолда Марказий Осиё давлатлари Афғонистон янги ҳукуматини тан олиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Толибон инклюзив ҳукумат ташкил қилмагунча Эрон уларни тан олмайди, деди Эроннинг Қобулдаги элчиси Бахадор Аминиан, TOLOnews телеканалига. Sputnik Афғонистон
хабарига асосан.
"Агар ҳукумат бошига бирор моноэтник гуруҳ келса ва у ерда бошқа этник гуруҳлар бўлмаса - биз буни қабул қила олмаймиз. Биз Толибион* раҳбарларига энг яхши ниятларда инклюзив ҳукумат ташкил қилишни маслаҳат бермоқдамиз.
Ўшанда Эрон нафақат толибларни тан олади, балким Россия, Хитой, Марказий Осиё давлатлари ва қатор араб давлатларини ҳам бунга ундайди. Акс ҳолдан Толибон* иқтисодий муаммоларни ҳал қила олмайди. Оқибатда эса миграция ва ИШИД (Россияда таъқиқланган) кучайишига олиб келади. Бу эса бутун ҳудудга таҳдид солади", - дейди Эрон элчиси.
Толибон* матбуот котиби ўринбосари Инамулла Самангани Эрон элчисининг ушбу гапларини "мамлакат ички ишларига аралашиш" деб атади ва ҳар бир мамлакат ушбу масалани ўзи ҳал қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов яқинда Sputnikka берган интервьюсида Афғонистонда 4та асосий миллий-этник гуруҳлар яшашини пуштунлар (тахминан 50%), тожиклар (30%), Ҳазоралар (15%), қолганлар - ўзбек, туркман миллатлари яшашини ва уларнинг барчаси ҳукумат бошқарувида турли даражадаи иштирок этиши керак, ўшанда ушбу миллатлар Афғонстонда ўзини қулай ҳис қилади, деган эди.
"Лекин биз ҳеч кимни ёқламаймиз ва кимни ва қандай танлашга аралашмаймиз, буни "Толибон"* ва афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак", - дегани эди Россия ТИВ вакили.
Шу билан бирга Кабулов Толибон* секин-аста майда қадамлар билан инклюзив ҳукумат ташкил қилишга яқинлашаётганини ҳам таъкидлаб ўтган эди. Хусусан, "яқинда улар иқтисод вазири лавозимига бадахшонлик тожик, унинг ўринбосари ҳазора миллатига мансуб кишини тайинлашди", - деган эди дипломат.
Замир Кабулов билан тўлиқ
интервью билан қуйида танишиш мумкин.
* Террорчилик фаолияти учун БМТ томонидан таъқиқланган ташкилот