https://sputniknews.uz/20220103/butun-belarus-minskka-kochib-otmasligi-uchun-uy-joy-qurishni-cheklash-kerak---lukashenko-22067504.html
Бутун Беларусь Минскка кўчиб ўтмаслиги учун уй-жой қуришни чеклаш керак - Лукашенко
Бутун Беларусь Минскка кўчиб ўтмаслиги учун уй-жой қуришни чеклаш керак - Лукашенко
Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Минскда аҳоли сонини ҳаддан ортиқ кўпайтирмаслик учун уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди.
2022-01-03T19:36+0500
2022-01-03T19:36+0500
2023-07-06T17:33+0500
дунёда
беларусь
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/15/18849008_0:0:1389:781_1920x0_80_0_0_ce2cc6b9d414bf2e8f9dac2ff103d1f0.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко бутун мамлакатни Беларусь пойтахтига "кўчириб келмаслик" учун Минскда уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди, РИА Новости хабарига асосан. Бу Минскда уй-жой қурилиши бутунлай тўхтатилади, дегани эмас. Бу ерда ҳам меҳнат ресурслари керак, чунки Минск йирик саноат шаҳри ва ҳали ҳам пойтахт. Шунингдек, Беларусь президенти шаҳар атрофидаги бўш участкаларни ҳам тезроқ сотиб юборишни таклиф қилди. Бунда биринчи навбатда маҳаллий аҳоли, ушбу қишлоқларда асрлар ёки ўнлаб йиллар давомида яшаб келаётганларни "хафа қилмаслик" ҳамда керакли инфратузилма учун жой ажратишни кераклигини таъкидлади. Хусусан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, ресторанлар, кафелар, барлар, таъмирлаш устахоналари - ким хоҳласа. Шунинг учун бизга режа керак. Мен бир марта тасдиқлайман ва сиз у ерда ишни бошлайсиз. Ҳеч қандай қоғозбозликка йўл қўймаймиз, одамлар ҳар бир рухсат олиш учун алоҳида қатнаб юрмайди ", деди Лукашенко.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/15/18849008_114:0:1155:781_1920x0_80_0_0_e7cd727a84d12e6700d80c02a823e2e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лукашенко минскда аҳоли сонини ҳаддан ортиқ кўпайтирмаслик учун уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди.
лукашенко минскда аҳоли сонини ҳаддан ортиқ кўпайтирмаслик учун уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди.
Бутун Беларусь Минскка кўчиб ўтмаслиги учун уй-жой қуришни чеклаш керак - Лукашенко
19:36 03.01.2022 (янгиланди: 17:33 06.07.2023) Лукашенко Минскда аҳоли сонини ҳаддан ортиқ кўпайтирмаслик учун уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди.
ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко бутун мамлакатни Беларусь пойтахтига "кўчириб келмаслик" учун Минскда уй-жой қурилиши ҳажмини камайтиришни буюрди, РИА Новости хабарига асосан.
"Биз Минскда" қурилаётган квадрат метрларни бироз қисқартиришга келишиб олдик. Минскда аҳолини кўпайтиришнинг иложи йўқ, чунки Минск яқинда Москва каби тирбанд шаҳарга айланиб қолади. <...> Шу сабабли россиялик биродарларимиз тажрибасини инобатга олиш керак. Бутун мамлакатни Беларус пойтахтига "кўчириб келмаслик" керак", - деди Лукашенко.
Бу Минскда уй-жой қурилиши бутунлай тўхтатилади, дегани эмас. Бу ерда ҳам меҳнат ресурслари керак, чунки Минск йирик саноат шаҳри ва ҳали ҳам пойтахт.
Шунингдек, Беларусь президенти шаҳар атрофидаги бўш участкаларни ҳам тезроқ сотиб юборишни таклиф қилди. Бунда биринчи навбатда маҳаллий аҳоли, ушбу қишлоқларда асрлар ёки ўнлаб йиллар давомида яшаб келаётганларни "хафа қилмаслик" ҳамда керакли инфратузилма учун жой ажратишни кераклигини таъкидлади.
Хусусан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, ресторанлар, кафелар, барлар, таъмирлаш устахоналари - ким хоҳласа. Шунинг учун бизга режа керак. Мен бир марта тасдиқлайман ва сиз у ерда ишни бошлайсиз. Ҳеч қандай қоғозбозликка йўл қўймаймиз, одамлар ҳар бир рухсат олиш учун алоҳида қатнаб юрмайди ", деди Лукашенко.