https://sputniknews.uz/20220103/ayrim-viloyat-maktablarida-bepul-ovqat-berish-boshlanadi-22062548.html
Айрим вилоят мактабларида бепул овқат бериш бошланади
Айрим вилоят мактабларида бепул овқат бериш бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Апрел ойидан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларининг бошланғич синфларида бепул нонушта бериш йўлга қўйилиши мумкин.
2022-01-03T11:04+0500
2022-01-03T11:04+0500
2022-01-03T11:04+0500
жамият
бола
бепул
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20587352_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_543755455afa611a7aaf470cc1e73595.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Қорақалпоғистон Респбуликаси ва Хоразм вилояти мактабларининг бошланғич синфларида, апрел ойидан бошлаб бепул нонушта бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги" президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. Rамбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:Бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан бирга 3 ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак. Ушбу қарорда шунингдек, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия ҳисоблашда иш ҳаққининг максимал миқдори Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараваригача ошириш белигиланган. Шунингдек, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш ва ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳам белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20587352_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_93f246327468a1cd637df2a7d4612d9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон хоразм мактаб бошланғич синф бепул овқат тушлик нонушта бериш
қорақалпоғистон хоразм мактаб бошланғич синф бепул овқат тушлик нонушта бериш
Айрим вилоят мактабларида бепул овқат бериш бошланади
Апрел ойидан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларининг бошланғич синфларида бепул нонушта бериш йўлга қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Қорақалпоғистон Респбуликаси ва Хоразм вилояти мактабларининг бошланғич синфларида, апрел ойидан бошлаб бепул нонушта бериш йўлга қўйилади.
Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги" президент қарори
лойиҳасида айтиб ўтилган.
Rамбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилсин, - дейилган матнда.
Бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан бирга 3 ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.
Ушбу қарорда шунингдек, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия ҳисоблашда иш ҳаққининг максимал миқдори Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараваригача ошириш белигиланган.
Шунингдек, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш ва ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳам белгиланган.