ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Польшадаги шахматнинг тезкор (рапид) йўналишида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.Кутиб олиш маросимида Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси вакиллари, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этишди.Карлсендан Непомняшийгача: Абдусатторов чемпионлик йўлида кимлар устидан ғалаба қозондиМиллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Абдусатторов келгусида классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини билдирган.Шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида эса ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров эса 8-ўринни эгаллади. Шахматчи 21 имкониятдан 13,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.Мирзиёев Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади. Унга квартира совға қилинадиЭслатиб ўтамиз, Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпион бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Польшадаги шахматнинг тезкор (рапид) йўналишида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.
Кутиб олиш маросимида Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси вакиллари, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этишди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Абдусатторов келгусида классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини билдирган.
Шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида эса ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров эса 8-ўринни эгаллади. Шахматчи 21 имкониятдан 13,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпион бўлган эди.