“Асакабанк”ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда

© Новости УзбекистанаЗдание банка "Асакабанк"
Здание банка Асакабанк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда банк тизимини трансформация қилишни якунлаш, хусусий банкларнинг улушини 2025 йилда жами банк активларининг 60 фоизига етказиш режа қилинган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. "Асакабанк"ни трансформация қилиш ҳамда хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Бунда хорижий экспертларни жалб қинади.
Бу ҳақда муҳокамага қўйилган Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Банк тизимини трансформация қилишни якунлаш, хусусий банкларнинг улушини 2025 йилда жами банк активларининг 60 фоизига етказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 60 дан ортиқ бозор сотилиши мумкин
Шунингдек, "Халқ банки", "Қишлоқ қурилиш банк", "Микрокредитбанк", "Агробанк", "Ўзмиллийбанк"нинг акцияларини 2023 йилга қадар фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.
Банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш, жумладан:
Молиявий барқарорлик бўйича Халқаро валюта жамғармасининг доимий экспертини жалб қилиш;
2022 йил биринчи ярим йиллик натижалари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этиш;
Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодиётда вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш, уларнинг банк тизими барқарорлигига таъсирини баҳолашга қаратилган стресс-тест моделларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бунда, юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларга банкларнинг бардошлилигини таъминлаш мақсадида макропруденциал буферлар яратиш чоралари кўриб борилади.
Келгуси 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини қандай ўзгаришлар кутмоқда
Янгиликлар лентаси
0