https://sputniknews.uz/20220101/toshkentda-ot-ochirish-moslamasini-portlatganlarga-qarshi-jinoiy-ish-ochildi-22051329.html
Тошкентда ўт ўчириш мосламасини портлатганларга қарши жиноий иш очилди
Тошкентда ўт ўчириш мосламасини портлатганларга қарши жиноий иш очилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида Янги йилни нишонлаш вақтида ўт ўчириш мосламасини (огнетушитель) портлатиб юборганларга қарши жиноий иш очилди.
2022-01-01T17:52+0500
2022-01-01T17:52+0500
2022-01-01T17:52+0500
ҳодисалар
тошкент
янги йил
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22051288_0:182:2900:1813_1920x0_80_0_0_4293bd424a64c0fd83eb4235ea134afb.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида Янги йилни нишонлаш вақтида ўт ўчириш мосламасини (огнетушитель) портлатиб юборганларга қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.Ҳодиса 1 январь тунги соат 00:45 ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида рўй берган. Бир неча киши байрамни нишонлаш мақсадида йўлни ажратиб турувчи тўсиққа қўлбола ўт ўчириш мосламасини жойлаштиришган. Кейин тагидан олов ёқиб, портлатиб юборишган.Бунинг оқибатида 23 ёшли М.А. ва 15 ёшли Х.Н. турли кўринишдаги жароҳат олган. Хусусан, оёқ панжалари, товонлари йиртилган ва мажақланган.Ҳолат юзасидан И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилди.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22051288_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_2e1b0c1c03f57473a447a8e69f71d75f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент огнетушитель портлаш
тошкент огнетушитель портлаш
Тошкентда ўт ўчириш мосламасини портлатганларга қарши жиноий иш очилди
Пойтахтда бир неча киши Янги йилни нишонлаш мақсадида портлагган қўлбола “огнетушитель” оқибатида икки киши жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида Янги йилни нишонлаш вақтида ўт ўчириш мосламасини (огнетушитель) портлатиб юборганларга қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси
хабар бермоқда.
Ҳодиса 1 январь тунги соат 00:45 ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида рўй берган. Бир неча киши байрамни нишонлаш мақсадида йўлни ажратиб турувчи тўсиққа қўлбола ўт ўчириш мосламасини жойлаштиришган. Кейин тагидан олов ёқиб, портлатиб юборишган.
Бунинг оқибатида 23 ёшли М.А. ва 15 ёшли Х.Н. турли кўринишдаги жароҳат олган. Хусусан, оёқ панжалари, товонлари йиртилган ва мажақланган.
Ҳолат юзасидан И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.