Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин

© Depositphotos / MiflippoЭлектромобиль на подзарядке
Электромобиль на подзарядке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Oбуна бўлиш
Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш тизимини яратилади.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида айтиб ўтилган.
Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш тизимини яратилади. Бунда электромобиллар ва уларнинг асосий таркибий қисмларини тажриба-экспериментал усулда ишлаб чиқариш базаси ташкил этилади ва уларнинг асосий бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади.
Республикада ишлаб чиқарилган янги электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим ҳамда электромобиллар (шу жумладан машинотўпламлар) утилизация йиғими бекор қилиниши кутилмоқда.
Электромобиллар соҳасини стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида қабул қилинган ва халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган стандартларни автосаноат тармоғи корхоналари томонидан бевосита ўз ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш таъминланади. Электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи яратилади ва ривожлантирилади. Бунда, республикада фаолият юритаётган АГТҚШ, АЁҚШларда, аҳоли кўп йиғиладиган объектлар ҳудудларида электр қувватлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида қувватлантириш станциялари ўрнатилади ва бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиниши назарда тутилади.
Шунингдек, республика ҳудудида электр транспорт воситалари учун электр қувватлантирувчи ускуналар ва уларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш ташкил қилинади.

Мавзуга оид:

“Улов дегани қувватли бўлса-да”: Ўзбекистонда электромобиллар қанчалик харидоргир?
Ўзбекистонда электромобилларни сотиб олиш ва олиб кириш учун йиғим бекор қилиниши мумкин
Бухорода Корея компанияси электромобиллар ишлаб чиқаради
Фарғонада декабрдан гибрид электромобиллар ишлаб чиқарила бошланади
Янгиликлар лентаси
0