Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун коронавирусдан ўлим қайд этилмади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишГраффити в поддержку врачей в борьбе с COVID-19
Граффити в поддержку врачей в борьбе с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Oбуна бўлиш
2021 йилнинг сўнгги кунида мамлакат 127 кишида коронавирус аниқланди. Ҳеч ким коронавирусдан вафот этмади.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолати қайд этилмади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Кеча, 2021 йилнинг сўнгги кунида мамлакат 127 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан энг кўпи Тошкент шаҳри (34), Тошкент (30), Самарқанд (14) вилоятларини қайд этилган.
Шу тариқа мамлакатда бу юқумли касаллик билан касалланганларнинг умумий сони 199 030 нафарга етган.
Байрам кунларида тиббиёт муассасалари қандай ишлайди
Кеча 206 бемор тўлиқ соғайиб кетган ва тузалганларнинг умумий сони 196 218 нафарни ташкил этмоқда.
Коронавирусдан ўлим ҳолати охирги марта 28 декабрь куни кузатилганди. 31 декабрь ҳолатига кўра, қурбонлар сони 1485 нафарлигича қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0