https://sputniknews.uz/20220101/mirziyoev-yangi-yil-tabrigida-nimalar-dedi-22041642.html
Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев кўпмиллатли Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этди.
2022-01-01T00:36+0500
2022-01-01T00:36+0500
2022-01-01T10:08+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
табрик
янги йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22041615_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_f905c2c82f2002562e011559cb5ac5ae.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кўпмиллатли Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этди.Давлат раҳбари "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" мамлакат ҳаётида ёрқин из қолдирганини таъкидлади.Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ижтимоий соҳалар, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантиришга барча ресурслар жалб этилади. Уруш ва меҳнат фахрийларини, аёллар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22041615_55:0:1192:853_1920x0_80_0_0_ae3343c1a6b966dd4991746bea815388.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев янги йил табриги
шавкат мирзиёев янги йил табриги
Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
00:36 01.01.2022 (янгиланди: 10:08 01.01.2022) Президент: Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кўпмиллатли Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этди.
Давлат раҳбари "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" мамлакат ҳаётида ёрқин из қолдирганини таъкидлади.
“Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз. 2022 йилда иқтисодиётимиз тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш эътиборимиз марказида бўлади. Аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишларни давом эттирамиз”, - деди президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ижтимоий соҳалар, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантиришга барча ресурслар жалб этилади. Уруш ва меҳнат фахрийларини, аёллар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.
“Юртимизни янада обод қилиш, замонавий уй-жойлар, жумладан, барча ҳудудларимизда "Янги Ўзбекистон массивлари"ни қуриш асосий вазифаларимиздан бири бўлади. Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, - дея хулоса қилди Мирзиёев.