Қорбоболар Тошкентда уруш фахрийларини Янги йил билан табриклашмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Ғалабанинг 75 йиллиги халқаро жамоаси “Янги йил билан, уруш фахрийси!” акциясига қўл уришди.
Акция Тошкентдаги Рус уйи кўмагида 5 январгача давом этади.
Байрам кунлари кўнгиллилар 50 нафардан зиёд Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, уруш фарзандлари ҳамда Ленинград қамалида бўлганларнинг ҳолидан хабар олишади.
Фаоллар Қорбобо либосларини кийиб, пойтахтда яшаётган уруш фахрийларини Янги йил билан муборакбод этиб, совға улашишди.
Бунга ўхшаш акция учинчи бор ўтказилмоқда, ҳар бир хоҳловчи унинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Бундай тадбирларнинг асосий мақсади – фахрийларга нафақат 9 Май байрамида, балки бутун йил давомида ёрдам кўрсатиш.
Sputnik видеосида фахрийларнинг уларга кўрсатилган эътибордан бошлари қандай кўкка етганини томоша қилишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0