https://sputniknews.uz/20211231/prezident-2022-yil-nomini-elon-qilindi-22041343.html
Президент 2022 йил номини эълон қилди
Президент 2022 йил номини эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинди
2021-12-31T23:57+0500
2021-12-31T23:57+0500
2022-01-01T01:06+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21253212_112:114:1060:647_1920x0_80_0_0_67447fa8ef54da0f7d059c504a629b7f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинди.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.Президент янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўрганилганини билдирди.У бу борада жамият асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутиши, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлишини таъкидлади."Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади", - дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда. Олдинги йиллар бу таклиф парламентга мурожаат давомида билдирилаётган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21253212_187:111:984:708_1920x0_80_0_0_59b4c6495355143af4643e62d8faa6f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон 2022 йил инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
ўзбекистон 2022 йил инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
Президент 2022 йил номини эълон қилди
23:57 31.12.2021 (янгиланди: 01:06 01.01.2022) Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинди.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.
Президент янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўрганилганини билдирди.
“Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги – 2022 йилни мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилишни таклиф этаман. Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир" - деди президент.
У бу борада жамият асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутиши, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлишини таъкидлади.
"Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади", - дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда. Олдинги йиллар бу таклиф парламентга мурожаат давомида билдирилаётган эди.