Афғонистон билан "Сурхон–Пули-Хумри" лойиҳаси давом эттирилади

© пресс-служба НЭС УзбекистанаВозобновлены переговоры c Афганистаном о продолжении строительства ЛЭП
Возобновлены переговоры c Афганистаном о продолжении строительства ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Oбуна бўлиш
"Da Afghanistan Breshna Sherkat" компаниясининг бош директори бошчилигида Афғонистон делегацияси Тошкентга келди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий электр тармоқлари (МЭТ) ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компанияси Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш ҳажмини ошириш учун юқори вольтли "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линияси қурилишини қайта тиклаш бўйича музокараларга киришди. Бу ҳақда МЭТ матбуот хизмати хабар қилди.
25−30 декабрь кунлари DABS раҳбарияти ва Афғонистон муваффақ ҳукумати вакиллари Тошкентга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад "500 кВли Сурхон-Пули-Хумри" инвестиция лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат эди.
МЭТдан қайд этилишича, лойиҳа доирасида компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан 500 кВ кучланишли "Сурхон" подстанциясидан ўзбек-афғон чегараси (Амударё дарёси)гача 45 километр узунликдаги 500 кВ электр узатиш тармоғи қуриб битказилган. Афғонистон ҳудудида лойиҳанинг 201 километр узунликдаги қисмининг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Афғонистон қатор соҳалардаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, “Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши"инвестициялойиҳаси Ўзбекистонпрезидентининг2018 йил 18 февралдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.
2020 йилнинг октябрида Осиё тараққиёт банки Афғонистоннинг аввалги ҳукуматига "Сурхон — Пули-Хумри" ЭУЛ қурилиши учун 110 млн доллар ажратган эди.
"Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш линияси дастлабки қиймати 150 миллион доллар бўлади ва ундан 32 миллиони Ўзбекистон ичида амалга ошириладиган ишлар учун қолган 118 миллиони Афғонистонда бажариладиган ишларга сарфланади. Электр узатиш линияси узунлиги қарийб 260 километрни ташкил қилади, ундан 45 километри Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, 215 километри – Афғонистон ҳудуди бўйлаб ўтади.
Афғонистонда Ўзбекистондан келган электр тармоғида носозликлар юзага келгани айтилмоқда
Лойиҳа ўзини қоплаш муддати – 12 йил, ўтказиш қуввати – 1000 МВт. Яъни ундан қўшни мамлакатга кунига 24 млн Вт/соат, йилига эса 6 милрд кВт/соат энергия етказиб бериш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0