https://sputniknews.uz/20211230/yuridik-shaxslar-mol-mulki-soligi-22026401.html
Президент Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади. Нималар ўзгаради
Президент Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади. Нималар ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
2021-12-30T18:36+0500
2021-12-30T18:36+0500
2021-12-30T18:39+0500
иқтисод
солиқ
давлат солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_a119f0ecb5182bf6654f20a305e01371.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.Ҳужжат билан солиқ имтиёзларида қуйидагилар солиққа тортилмаслиги белгиланди:солиқ тўловчининг қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача бўлган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилди.Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашданозод этилади.Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.Қонун билан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий этилди.Қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчиларҳисобланади.Мазкур солиқ ставкаси солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади.Мазкур солиқ тўловчиси бўлган чет эл инвесторлари солиқ ҳисобини АҚШ долларида юритиши мумкин.Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ахборот тизимлари орқали ва махсус идентификация кодини берган ҳолдаамалга оширилади.Тамаки ва алкогол маҳсулотларига нисбатан янги солиқ ставкалари белгиланади.Жумладан, фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретеклар:- импорт қилинганда – 360 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 400 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз эди);- ишлаб чиқариладиган – 2022 йил 1 январдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз, 2022 йил 1 июндан: 203 500 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 2021 йил 1 октябрдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз эди).Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун:- импорт қилинганда 45 000 сўм/1 литр учун (илгари 50 000 сўм/1 литр учун);- ишлаб чиқарилганда (1 дал тайёр маҳсулот учун) 2022 йил 1 январдан 125 100 сўм, 2022 йил 1 июндан 138 000 сўм (илгари 2021 йил 1 октябрдан 125 100 сўм).Мобиль алоқа хизматлари ва шакар учун акциз солиғи ўзгартиришсиз қолдирилди (15 ва 20 фоиз).Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_b48480bdcdc5eb26da8127a95ef1529f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юридик шахслар мол-мулки солиғи солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун yuridik shaxslar mol-mulki solig‘i soliq kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi qonun
юридик шахслар мол-мулки солиғи солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун yuridik shaxslar mol-mulki solig‘i soliq kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi qonun
Президент Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади. Нималар ўзгаради
18:36 30.12.2021 (янгиланди: 18:39 30.12.2021) Президент имзолаган қонун билан Солиқ кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан солиқ имтиёзларида қуйидагилар солиққа тортилмаслиги белгиланди:
солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун банклардан олинган таълим кредитларига йўналтирилган даромадлари, иш ҳақи;
талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромад;
солиқ тўловчининг қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача бўлган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:
халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.
2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашданозод этилади.
Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
Қонун билан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий этилди.
Қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчиларҳисобланади.
Мазкур солиқ ставкаси солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади.
Мазкур солиқ тўловчиси бўлган чет эл инвесторлари солиқ ҳисобини АҚШ долларида юритиши мумкин.
Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ахборот тизимлари орқали ва махсус идентификация кодини берган ҳолдаамалга оширилади.
Тамаки ва алкогол маҳсулотларига нисбатан янги солиқ ставкалари белгиланади.
Жумладан, фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретеклар:
- импорт қилинганда – 360 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 400 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз эди);
- ишлаб чиқариладиган – 2022 йил 1 январдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз, 2022 йил 1 июндан: 203 500 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 2021 йил 1 октябрдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз эди).
Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун:
- импорт қилинганда 45 000 сўм/1 литр учун (илгари 50 000 сўм/1 литр учун);
- ишлаб чиқарилганда (1 дал тайёр маҳсулот учун) 2022 йил 1 январдан 125 100 сўм, 2022 йил 1 июндан 138 000 сўм (илгари 2021 йил 1 октябрдан 125 100 сўм).
Мобиль алоқа хизматлари ва шакар учун акциз солиғи ўзгартиришсиз қолдирилди (15 ва 20 фоиз).
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш
учун йиғим камайтирилдиЯТТлар учун ижтимоий солиқ
икки баравар камайтириладиЯТТлар даромад солиғининг қатъий белгиланган
суммаларини тўлашдан озод қилинади