https://sputniknews.uz/20211230/propiska-uchun-taqdim-etiladigan-hujjatlar-soni-qisqartirildi-22017407.html
Прописка учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди
Прописка учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2021-12-30T12:29+0500
2021-12-30T12:29+0500
2021-12-30T12:29+0500
жамият
ўзбекистон
прописка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/466/46/4664688_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_1d29346797567bea49f982c06e5585ee.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўзбекистонда прописка учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-код билан ҳимояланган қайд варағи берилади.Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари белгиланди:Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда прописка тизими тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан прописка талаб этилмайди. 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлди.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/466/46/4664688_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_f5298c284ce87bd534bf71d0bda2cf8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
прописка ҳақида қонун 2021 прописка учун керакли ҳужжатлар прописка олиш прописка тошкент тошкент прописка масаласи propiska haqida qonun 2021 propiska uchun kerakli hujjatlar propiska olish propiska toshkent toshkent propiska masalasi
прописка ҳақида қонун 2021 прописка учун керакли ҳужжатлар прописка олиш прописка тошкент тошкент прописка масаласи propiska haqida qonun 2021 propiska uchun kerakli hujjatlar propiska olish propiska toshkent toshkent propiska masalasi
Прописка учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўзбекистонда прописка учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-код билан ҳимояланган қайд варағи берилади.
Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари
белгиланди:бир манзилдан бошқа манзилга рўйхатга олинганда;
суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шасхни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
фуқаро хорижга доимий яшашга кетганида;
сохта ҳужжатлар асосида рўйхатга олинганлик аниқланганда;
умрбод озодликдан маҳрум этилганда;вафот этганда.
Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда прописка тизими тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан прописка талаб этилмайди. 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискани онлайн расмийлаштириш
мумкин бўлди.“Прописка” сўзи қонунчиликдан
буткул чиқариб ташланадиЎзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас -
Мирзиёев "прописка" ҳақида