Олти ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим қайд этилмади - ССВ

© Sputnik / Наталья Горшкова / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей
Медицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
Декабрь охирида коронавирусга янги чалинганлар сони 143 нафарни, тузалиб кетганлар 124 нафарни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбекистонда 29 декабрь куни сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади, деб хабар қилмоқда ССВ.
Ўзбекистонда 29 декабрь куни жами 143 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган:
12 таси — Андижон, 10 таси — Бухоро, 5 таси — Жиззах, 1 таси — Навоий, 5 таси — Наманган, 11 таси — Самарқанд, 2 таси — Сирдарё, 1 таси — Сурхондарё, 8 таси — Фарғона, 13 таси — Хоразм, 40 таси — Тошкент вилояти, 35 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган. Ҳудудларда кеча 124 нафар бемор соғайди. Жами беморлар — 198 769, соғайганлар — 195 840.

Эмлаш динамикаси

Бугунги кунда Ўзбекистонда эмланганлар сони қуйидагича:
1-босқич эмланганлар 18 813 625 нафар;
2-босқичда эмланганлар 13 419 790 нафар;
3-босқич эмланганлар 6 803 387 нафар.
Эмланиши режалаштирилган аҳолининг 87,7 % - биринчи доза, ва 62,6 % иккинчи доза вакцина билан эмланган. Жами қўлланилган вакциналар сони 39 миллиондан ошган.
Янгиликлар лентаси
0