https://sputniknews.uz/20211230/niqob-taqish-bekor-bolganini-aytgan-ypx-xodimiga-nisbatan-xizmat-tekshiruvi-otkazilmoqda-22020620.html
Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда
Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ходим машина йўловчисига тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганлигини таъкидлаб, унга нотўғри маълумот берган.
2021-12-30T14:43+0500
2021-12-30T14:43+0500
2021-12-30T14:55+0500
ҳодисалар
ниқоб
йўл-патрул хизмати (йпх)
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/17/21480629_0:200:1920:1280_1920x0_80_0_0_67dd0efa38d630dbb72f41df9404355c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар бермоқда.Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими мамлакатда 1 ноябрдан тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган видео тарқалган эди.ЙҲХББ хабарига кўра, воқеа 30 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида рўй берган. ЙПХ ходими И.Ҳусанов “Lacetti” ҳайдовчисини тўхтатган.Ўзаро мулоқот жараёнида машинадаги йўловчи ЙПХ ходими ниқоб тақмаганлигига эътироз билдирган. Ходим эса тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганлигини таъкидлаб, фуқарога нотўғри маълумот берган.Хабарда республика махсус комиссияси томонидан тиббий ниқобни тақиб юриш мажбурий эмаслиги бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмагани урғуланган.Ҳозирда ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш ўтган йилнинг март ойидан бошлаб тақиқланган эди. Ниқобсиз юрганлар 1,25 млн сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/17/21480629_213:0:1920:1280_1920x0_80_0_0_a169672e913250312ad7e2f23aaeac87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео йпх ходими ниқоб тақиш бекор бўлди ниқобсиз юрганлик учун жарима
видео йпх ходими ниқоб тақиш бекор бўлди ниқобсиз юрганлик учун жарима
Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда
14:43 30.12.2021 (янгиланди: 14:55 30.12.2021) Оҳангаронда тўхтатилган машинада йўловчиси ЙПХ ходими тиббий ниқоб тақмаганлигига эътироз билдирган. Ходим эса унга тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганлигини айтган.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ниқоб тақиш бекор бўлганини айтган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими мамлакатда 1 ноябрдан тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган видео тарқалган эди.
ЙҲХББ
хабарига кўра, воқеа 30 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида рўй берган. ЙПХ ходими И.Ҳусанов “Lacetti” ҳайдовчисини тўхтатган.
Ўзаро мулоқот жараёнида машинадаги йўловчи ЙПХ ходими ниқоб тақмаганлигига эътироз билдирган. Ходим эса тиббий ниқоб тақиш бекор қилинганлигини таъкидлаб, фуқарога нотўғри маълумот берган.
Хабарда республика махсус комиссияси томонидан тиббий ниқобни тақиб юриш мажбурий эмаслиги бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмагани урғуланган.
Ҳозирда ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш ўтган йилнинг март ойидан бошлаб тақиқланган эди. Ниқобсиз юрганлар 1,25 млн сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.