Чет элга чиқиш тақиқини аниқлаш осонлашди

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
Беш турдаги давлат хизматидан мобил алоқа орқали USSD сўрови ёрдамида фойдаланиш имконияти яратилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Энди ўзбекистонликлар хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали билиб олишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, беш турдаги давлат хизматидан мобил алоқа орқали USSD сўрови ёрдамида фойдаланиш имконияти яратилган.
Қуйидаги хизматлардан бир телефон тугмаси орқали фойдаланиш мумкин:
боғчага навбат
ижро ҳужжати бўйича қарз
кадастр объектига тақиқ
хорижга чиқиш тақиқи
тадбиркорлар маълумоти.
Бу маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ва аризасиз олиш мумкин.
Бунинг учун телефон орқали *1148# USSD сўровини юбориш ва менюдан керакли хизмат турини танлаш кифоя. Сўров нархи 49 сўмни ташкил этади.
Хизмат ҳозирда синов тариқасида йўлга қўйилган. Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.
Янгиликлар лентаси
0