https://sputniknews.uz/20211229/yunusoboddagi-yolning-chokishi-davlatga-45-mlrd-som-zarar-etkazildi-dxx-21999380.html
Юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - ДХХ
Юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - ДХХ
Sputnik Ўзбекистон
Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2021-12-29T12:21+0500
2021-12-29T12:21+0500
2021-12-29T12:21+0500
ҳодисалар
тошкент
юнусобод
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/01/15302262_0:222:3052:1939_1920x0_80_0_0_02e7f939c267c5df29a58b6b4378410b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органларининг ўрганишича, мутасадди ташкилотлар томонидан "Юнусобод-Туркистон" ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/01/15302262_234:0:2965:2048_1920x0_80_0_0_e5d4509735386b50fcd4d5257b855db2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
toshkent тошкент юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - дхх
toshkent тошкент юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - дхх
Юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - ДХХ
Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органларининг ўрганишича, мутасадди ташкилотлар томонидан "Юнусобод-Туркистон" ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.