https://sputniknews.uz/20211229/rossiyada-migrantlar-uchun-yangi-qoidalar-kuchga-kirdi-22003552.html
Россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди
Россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди
Sputnik Ўзбекистон
Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган хорижликлар ва меҳнат мигрантлари мамлакатда ОИВ, гиёҳванд моддалар ва бир қатор юқумли касалликлар бўйича тестлардан ўтиши шарт.
2021-12-29T15:09+0500
2021-12-29T15:09+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/04/20365014_0:0:2985:1680_1920x0_80_0_0_6fbb37cace818ceee8a8e6b965bf466b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Бугун Россияда меҳнат ва узоқ муддатга келган мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди.Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган хорижликлар ва меҳнат мигрантлари мамлакатда ОИВ, гиёҳванд моддалар ва бир қатор юқумли касалликлар бўйича тестлардан ўтиши шарт.Бундан ташқари, энди барча тиббий маълумотномаларни 3 ой ичида Ички ишлар вазирлигига топширилиши керак. Ҳужжатларнинг амал қилиш муддати - бир йил, кейин тестларни такрорлаш керак.Шунингдек, хорижликлар мамлакатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, кирган кундан бошлаб 90 кун ичида суратга тушиши ва бармоқ изларини топшириши керак. Меҳнат мигрантлари 30 кун ичида ёки ишга ҳужжатларни олганда бармоқ изларидан ўтиши керак. Бунинг учун улар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига, унга қарашли идора ёки ваколатли ташкилотга шахсан мурожаат қилишлари зарур.Қайд этилишича, биометрик маълумотлар топширганлик ҳақида ҳужжат чипли карта кўринишида бериш йўлга қўйилади. Картада исм, туғилган сана, жинси, фуқаролиги ва паспорт маълумотлари, шунингдек, бармоқ излари ва сурати бўлади.Патентлар ҳам мигрантларга биометрик маълумотларга эга электрон чипли карталар кўринишида берилади. Олд томонда шахсий маълумотлар қайд этилади: фото, исм, туғилган санаси, фуқаролик, паспорт рақами ва касби, орқа томонида - иш жойи, патент берилган жой ва сана. Чипга эгасининг биометрик маълумотларини жойлаштириш режалаштирилмоқда: юзнинг электрон сурати ва бармоқ излари.Мавзуга оид сўнгги материаллар:Россияда мигрантлар учун патентнинг янги шакли тасдиқланди>>Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди>>Россияда мигрантларга қачондан ID-карта берилиши маълум бўлди>>
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/04/20365014_123:0:2852:2047_1920x0_80_0_0_a483aeb0d9328d6d25eb246d9820ec8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбек мигрантлари россияда o‘zbek migrantlari rossiyada migrantlar test yangi qoidalar barmoq izlati suratga tushish россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди
ўзбек мигрантлари россияда o‘zbek migrantlari rossiyada migrantlar test yangi qoidalar barmoq izlati suratga tushish россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди
Россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди
15:09 29.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Бугун Россияда меҳнат ва узоқ муддатга келган мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Бугун Россияда меҳнат ва узоқ муддатга келган мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди.
Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган хорижликлар ва меҳнат мигрантлари мамлакатда ОИВ, гиёҳванд моддалар ва бир қатор юқумли касалликлар бўйича тестлардан ўтиши шарт.
Бундан ташқари, энди барча тиббий маълумотномаларни 3 ой ичида Ички ишлар вазирлигига топширилиши керак. Ҳужжатларнинг амал қилиш муддати - бир йил, кейин тестларни такрорлаш керак.
Шунингдек, хорижликлар мамлакатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, кирган кундан бошлаб 90 кун ичида суратга тушиши ва бармоқ изларини топшириши керак. Меҳнат мигрантлари 30 кун ичида ёки ишга ҳужжатларни олганда бармоқ изларидан ўтиши керак. Бунинг учун улар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига, унга қарашли идора ёки ваколатли ташкилотга шахсан мурожаат қилишлари зарур.
Қайд этилишича, биометрик маълумотлар топширганлик ҳақида ҳужжат чипли карта кўринишида бериш йўлга қўйилади. Картада исм, туғилган сана, жинси, фуқаролиги ва паспорт маълумотлари, шунингдек, бармоқ излари ва сурати бўлади.
Патентлар ҳам мигрантларга биометрик маълумотларга эга электрон чипли карталар кўринишида берилади. Олд томонда шахсий маълумотлар қайд этилади: фото, исм, туғилган санаси, фуқаролик, паспорт рақами ва касби, орқа томонида - иш жойи, патент берилган жой ва сана. Чипга эгасининг биометрик маълумотларини жойлаштириш режалаштирилмоқда: юзнинг электрон сурати ва бармоқ излари.
Мавзуга оид сўнгги материаллар: