https://sputniknews.uz/20211229/rossiya-fuqaroligi-putin-yangi-qonun-loyihasini-parlamentga-kiritdi-22001013.html
Россия фуқаролиги: Путин янги қонун лойиҳасини парламентга киритди
Россия фуқаролиги: Путин янги қонун лойиҳасини парламентга киритди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига фуқаролик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини киритди.
2021-12-29T13:21+0500
2021-12-29T13:21+0500
2021-12-29T14:43+0500
россия
владимир путин
россия фуқаролиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/398/83/3988360_0:173:3029:1877_1920x0_80_0_0_5f53677fcf5a4a8e2bda8470fdf34d81.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига фуқаролик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.Қонун лойиҳасига кўра, Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш процедурасини 20тадан ортиқ тоифаларга белгилаш кўзда тутилмоқда, улардан:Қонун лойиҳага кўра, президент фақат истисно тартибида Россия фуқаролигига қабул қилади ва бу тартиб қуйидагиларга амал қилиши кўзда тутилмоқда:Шунингдек, қонун лойиҳасида қайд этилишича, Россия фуқаролигини тугатиш институти жорий этилади - у фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш ўрнига бўлади.Лойиҳа, шунингдек, фуқароликдан маҳрум қилишни назарда тутилган жиноятлар рўйхатини кенгайтиради – террористик жиноятлар билан бир қаторда, давлатга қарши айрим оғир жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларни ҳам ўз ичига олади.Президент нафақат гуманитар мақсадларда, балки бошқа ҳар қандай мақсадларда ҳам Россия фуқаролигини соддалаштирилган ҳолда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларини тасдиқлаши мумкин, дейилган лойиҳада. Буларга, фуқаролик тўғрисидаги амалдаги қонунда кўрсатилган Беларус, Украина, Молдова ва Қозоғистон фуқаролари кириши мумкин.Россия фуқаролари деб тан олинадиган шахслар рўйхати кенгайтирилади:Уларнинг чет эл фуқаролигига эга бўлиши - уларга Россия фуқаролигини беришни рад этувчи асос деб ҳисобланмайди, дейилган Қонун лойиҳасида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/398/83/3988360_149:0:2880:2048_1920x0_80_0_0_38eebb7d6aa1f3eda3745ef881149fad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
rossiya fuqarolik olish tartibi kimlar rossiya fuqaroligini olishi mumkin qonun o'zbekiston fuqarolari rossiya fuqaroligini qanday olish mumkin кимлар россия фуқаролигини олиши мумкин ўзбекистон фуқаролари янги қонун россия фуқаролигини олиш: путин янги қонун
rossiya fuqarolik olish tartibi kimlar rossiya fuqaroligini olishi mumkin qonun o'zbekiston fuqarolari rossiya fuqaroligini qanday olish mumkin кимлар россия фуқаролигини олиши мумкин ўзбекистон фуқаролари янги қонун россия фуқаролигини олиш: путин янги қонун
Россия фуқаролиги: Путин янги қонун лойиҳасини парламентга киритди
13:21 29.12.2021 (янгиланди: 14:43 29.12.2021) Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига фуқаролик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини киритди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига фуқаролик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Қонун лойиҳасига кўра, Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш процедурасини 20тадан ортиқ тоифаларга белгилаш кўзда тутилмоқда, улардан:
ватандошлар (собиқ СССР фуқаролари ва уларнинг фарзандлари, ватандошларни РФга ихтиёрий кўчиришга ёрдамлашиш давлат дастури иштирокчилари)
Россияда яшовчи яқин қариндошлари-россиялик бўлганлар
Россия империяси ёки СССР ҳудудида (Россия Федерацияси ичида) доимий яшаганларнинг авлодлари;
Қонун лойиҳага кўра, президент фақат истисно тартибида Россия фуқаролигига қабул қилади ва бу тартиб қуйидагиларга амал қилиши кўзда тутилмоқда:
Улуғ Ватан уруши қатнашчилари – собиқ СССР фуқаролари;
Россия олдида махсус хизматларга эга бўлган кишилар;
касби ёки малакаси ёхуд бошқа сабабларга кўра Россия учун қизиқиш уйғотадиган кишилар.
Шунингдек, қонун лойиҳасида қайд этилишича, Россия фуқаролигини тугатиш институти жорий этилади - у фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш ўрнига бўлади.
Лойиҳа, шунингдек, фуқароликдан маҳрум қилишни назарда тутилган жиноятлар рўйхатини кенгайтиради – террористик жиноятлар билан бир қаторда, давлатга қарши айрим оғир жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларни ҳам ўз ичига олади.
Президент нафақат гуманитар мақсадларда, балки бошқа ҳар қандай мақсадларда ҳам Россия фуқаролигини соддалаштирилган ҳолда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларини тасдиқлаши мумкин, дейилган лойиҳада. Буларга, фуқаролик тўғрисидаги амалдаги қонунда кўрсатилган Беларус, Украина, Молдова ва Қозоғистон фуқаролари кириши мумкин.
Россия фуқаролари деб тан олинадиган шахслар рўйхати кенгайтирилади:
1992 йил 6 февралда Россия ҳудудида яшаган собиқ СССР фуқаролари;
️1992 йил 6 февралгача Россия (РСФСР) ҳудудида туғилган кишилар;
️туғилган кунида ота-онасидан бири собиқ СССР фуқароси бўлган ва Россияда (РСФСР) доимий яшаган кишилар;
️СССР ёки Россия Федерациясига қасамёд қилган ва 1992 йил 6 феврал ҳолатига бошқа давлатлар ҳудудидаги Россия ҳарбий қисмларида хизмат қилган ҳарбийлар.
Уларнинг чет эл фуқаролигига эга бўлиши - уларга Россия фуқаролигини беришни рад этувчи асос деб ҳисобланмайди, дейилган Қонун лойиҳасида.