Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг янги тартиби белгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОфицеры узбекской армии
Офицеры узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
ОҲТМда ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида хабар берилди.
Низомга кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари (ОҲТМ)да ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан амалга оширилади. Саралаб олиш тадбирлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
ҳарбий-профессионал йўналтириш;
дастлабки саралаб олиш;
тест синовлари.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди. Номзодлар яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига билдирги билан мурожаат қилади.
Аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 31 мартигача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Дастлабки саралаб олиш тадбирлари қуйидаги икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) учун — мудофаа ишлари бўлимларида, ҳарбий хизматчилар учун — хизматни ўташ жойида 1 февралдан 10 апрелгача (шу куни ҳам);
иккинчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) ва ҳарбий хизматчилар учун — мудофаа ишлари бошқармалари ва Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасаларида 11 апрелдан 31 майгача (шу куни ҳам).
ОҲТМга тест синовларисиз кириш имтиёзига эга бўлган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар қабул йилининг 25 июнигача Давлат тест марказига тақдим этилади. Чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат тақдим этганларга чет тили фанидан тўплаш мумкин бўлган максимал балл қўйилади ҳамда улар чет тили фанидан тест синови топширмайди.
Қуролли кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди
ОҲТМда тест синовлари ҳар йили июль–август ойларида номзодлар танлаган ҳудудларда ўтказилади. Низомга кўра, шунингдек, курсантларга ўқишини бир вазирлик ва идоралар ОҲТМдан бошқа вазирлик ва идоралар ОҲТМга кўчиришга рухсат этилмайди.
Низом Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибига, Жамоат хавфсизлиги университетида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш ҳамда мазкур университет курсантлари (талабалари) ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0