https://sputniknews.uz/20211229/buxoroda-qirqqa-yaqin-erkakka-oits-yuqtirgan-fohisha-ayolga-hukm-oqildi--video-22002560.html
Бухорода қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган фоҳиша аёлга ҳукм ўқилди – видео
Бухорода қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган фоҳиша аёлга ҳукм ўқилди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятида фоҳишалик билан шуғулланган аёл қирқа яқин эркакка орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллагини (ОИТС) юқтиргани аниқланди.
2021-12-29T14:21+0500
2021-12-29T14:21+0500
2021-12-29T14:26+0500
ҳодисалар
оив
оитс
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1d/22002530_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_a242f6b51902e826fd5987f2c7f7fd99.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Бухоро вилоятида фоҳишалик билан шуғулланган аёл қирққа яқин эркакка орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини (ОИТС) юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.Аёл 2017 йилда ОИТСга чалинган бўлган ва диспансер назоратига олинган. У касалликни бошқаларга юқтирмаслик ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, бегона эркаклар билан жинсий алоқада бўлиб келган.Аёл қарийб 4 йил давомида бу касалликни қасддан бошқаларга юқтириб келган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида у қирққа яқин эркакларга ОИТС инфекциясини юқтиргани аниқланган. Эркакларнинг аксарияти оилали. Натижада касаллик уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам юққан.Эркак қилган ишидан пушаймонлиги ва туғилажак фарзанди тақдиридан хавотирда эканини билдирган. У бошқаларга кўчаларда ўзлари билмайдиган аёллар билан жинсий алоқада бўлмасликни тавсия қилган ва бу ишлар мана шундай оқибатларга олиб келишини айтган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддасининг (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.Жиноят иши айблов хулосаси билан судга оширилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 6 ярим йилга қамалди.Мавзуга оид:
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1d/22002530_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_07341d9c92c640b75bce2cbe43d4419a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро фошиҳа аёл орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини юқтириш оитс buxoro foshiha ayol orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi kasalligini yuqtirish oits
бухоро фошиҳа аёл орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини юқтириш оитс buxoro foshiha ayol orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi kasalligini yuqtirish oits
Бухорода қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган фоҳиша аёлга ҳукм ўқилди – видео
14:21 29.12.2021 (янгиланди: 14:26 29.12.2021) Аёл касаллигини била туриб қарийб 4 йил давомида бу касалликни қасддан бошқаларга юқтириб келган. Суд аёлни олти ярим йилга ҳукм қилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Бухоро вилоятида фоҳишалик билан шуғулланган аёл қирққа яқин эркакка орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини (ОИТС) юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Аёл 2017 йилда ОИТСга чалинган бўлган ва диспансер назоратига олинган. У касалликни бошқаларга юқтирмаслик ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, бегона эркаклар билан жинсий алоқада бўлиб келган.
Аёл қарийб 4 йил давомида бу касалликни қасддан бошқаларга юқтириб келган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида у қирққа яқин эркакларга ОИТС инфекциясини юқтиргани аниқланган. Эркакларнинг аксарияти оилали. Натижада касаллик уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам юққан.
“Март—апрель ойларида дўстларим билан кафеда овқатланиб ўтирганимизда, ёнимиздаги столда овқатланиб ўтирган икки нафар қиз билан танишиб қолдик. Улар билан бориб, яқин алоқада бўлдик. Шундан сўнг, улар билан бир неча маротаба телефонлашиб, дўстларим билан бориб, яқин алоқада бўлганимиздан кейин мен у қизларнинг касалликка чалинганини эшитиб қолиб, тиббий кўрикдан ўтганимда ўзимга ушбу касалликни юқтириб олганимни билиб қолдим. Турмуш ўртоғим ҳомиладор, ҳомила 6 ойлик”, — дейди фоҳиша аёл билан алоқада бўлган эркаклардан бири.
Эркак қилган ишидан пушаймонлиги ва туғилажак фарзанди тақдиридан хавотирда эканини билдирган. У бошқаларга кўчаларда ўзлари билмайдиган аёллар билан жинсий алоқада бўлмасликни тавсия қилган ва бу ишлар мана шундай оқибатларга олиб келишини айтган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддасининг (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши айблов хулосаси билан судга оширилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 6 ярим йилга қамалди.
Бухорода 25-30 ёшлардаги ўндан ортиқ эркакка
таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди