ТИВ: Қозоғистонда автобус ЙТҲга учраши оқибатида ўзбекистонликлар жабрланмаган

© Фото: Департамент полиции Алматинской областиАвтобус и автомобиль столкнулись Алматинской области Казахстана
Автобус и автомобиль столкнулись Алматинской области Казахстана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ОАВлар Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудидан ўтган йўлда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ва "Mercedes" автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилишган эди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ўзбекистон Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Олмаота-Бишкек автойўлида 33 киши, шу жумладан, мамлакат фуқароларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги авария рўй бергани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 27 декабрь куни Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
“Олинган маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган”, - дейилган ТИВ хабарида.
Воқеа жойига автобус ташкил этилган. Ўзбекистонликлар Олмаота-Тошкент йўналиши бўйлаб ватанга соғ-саломат қайтиб келишган.
Янгиликлар лентаси
0