https://sputniknews.uz/20211228/noqonuniy-yol-amerikaga-yubormoqchi-bolgan-firibgarlar-21990468.html
Икки фуқарони ноқонуний йўл билан Америкага юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Икки фуқарони ноқонуний йўл билан Америкага юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишга бўлган уринишнинг олдини олди.
2021-12-28T18:29+0500
2021-12-28T18:29+0500
2021-12-28T18:32+0500
ҳодисалар
самарқанд вилояти
фирибгарлик
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21990280_0:151:3105:1898_1920x0_80_0_0_b526ad992fafba52e28bcdd251113b64.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишга бўлган уринишнинг олдини олди.ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд туманида яшовчи, 1985 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи икки кишига уларни Америкага юборишни ваъда қилишган. Бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 30 мингдан, жами 60 минг доллар талаб қилишган.Тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг доллар олган вақтларида ушланган.Аниқланишича, фуқароларни "Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали Штатларга юбориш режалаштирилган.Фуқарони Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгар ушландиШунингдек, чув тушган фуқароларга йўлга чиқишдан аввал ПЗР-тест маълумотномасига ва ҳисобида 4 минг доллар бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги тушунтирилган. Ҳар бир давлат ҳудудида уларни кузатиб қўювчи шахсларнинг талабларини, жумладан, Амазонка дарёсининг Колумбиядан оқиб ўтувчи қисмидан ва Мексиканинг ўрмонларидан ўтиб олиш бўйича талабларини бажаришлари зарурлиги айтилган.Бундан ташқари, тадбир давомида ҳибсга олинган шахсларда 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг паспорт нусхалари борлиги ҳам аниқланди.Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёлнинг режаси чиппакка чиқдиҲолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21990280_187:0:2918:2048_1920x0_80_0_0_1bca50fe4b47bea40ed7abd0c3fd2d34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ноқонуний йўл билан америка бориш дхх фирибгарлар noqonuniy yo‘l bilan amerika borish dxx firibgarlar
ноқонуний йўл билан америка бориш дхх фирибгарлар noqonuniy yo‘l bilan amerika borish dxx firibgarlar
Икки фуқарони ноқонуний йўл билан Америкага юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
18:29 28.12.2021 (янгиланди: 18:32 28.12.2021) Самарқандда фуқароларни “Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Штатларга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишга бўлган уринишнинг олдини олди.
ДХХ матбуот хизмати
хабарига кўра, Самарқанд туманида яшовчи, 1985 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи икки кишига уларни Америкага юборишни ваъда қилишган. Бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 30 мингдан, жами 60 минг доллар талаб қилишган.
Тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг доллар олган вақтларида ушланган.
Аниқланишича, фуқароларни "Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали Штатларга юбориш режалаштирилган.
Шунингдек, чув тушган фуқароларга йўлга чиқишдан аввал ПЗР-тест маълумотномасига ва ҳисобида 4 минг доллар бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги тушунтирилган. Ҳар бир давлат ҳудудида уларни кузатиб қўювчи шахсларнинг талабларини, жумладан, Амазонка дарёсининг Колумбиядан оқиб ўтувчи қисмидан ва Мексиканинг ўрмонларидан ўтиб олиш бўйича талабларини бажаришлари зарурлиги айтилган.
Бундан ташқари, тадбир давомида ҳибсга олинган шахсларда 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг паспорт нусхалари борлиги ҳам аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.