https://sputniknews.uz/20211227/yongin-xavfsizligi-xodimi-sifatida-noqonuniy-pul-undirayotgan-firibgarlar-paydo-boldi-21957501.html
Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлар пайдо бўлди
Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлар пайдо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда куз-қиш мавсуми бошланишида ўзларини давлат ёнғин назорати органлари ходими сифатида таништираётган фирибгарлар пайдо бўлмоқда.
2021-12-27T10:31+0500
2021-12-27T10:31+0500
2021-12-27T10:32+0500
жамият
ўзбекистон
фирибгар
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/14/14807472_0:223:2953:1884_1920x0_80_0_0_7c6393cff893a4c8695eb30d7681644e.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсуми бошланишида ўзларини давлат ёнғин назорати органлари ходими сифатида таништираётган фирибгарлар пайдо бўлмоқда. Адлия вазирлиги бундай фирибгарларнинг хатти-ҳаракатидан огоҳлантирди.Қайд этилишича, фирибгарлар фуқаролардан йиллик 20-40 минг сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.Келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги аниқланган.Сохта сайтлар ўзбекистонликларни “Uzcard” номидан алдамоқдаВазирлик айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилган.Фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозимлиги эслатилган:“Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас”, - дейилган хабарда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/14/14807472_124:0:2855:2048_1920x0_80_0_0_a4f6f75613c6a0fd0e67d8aa66f74eb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сохта ёнғин хавфсизлиги ходимлари фирибгарлар
сохта ёнғин хавфсизлиги ходимлари фирибгарлар
Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлар пайдо бўлди
10:31 27.12.2021 (янгиланди: 10:32 27.12.2021) Фирибгарлар ишонувчан фуқаролардан 20-40 минг сўм ундириб олаётгани кузатилмоқда. Улар гўёки бу мажбурий солиқ ёки коммунал тўлов деб алдашмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсуми бошланишида ўзларини давлат ёнғин назорати органлари ходими сифатида таништираётган фирибгарлар пайдо бўлмоқда. Адлия вазирлиги бундай фирибгарларнинг хатти-ҳаракатидан
огоҳлантирди. Қайд этилишича, фирибгарлар фуқаролардан йиллик 20-40 минг сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги аниқланган.
Вазирлик айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилган.
Фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозимлиги эслатилган:
иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
канализация (истеъмолчи уланган бўлса).
“Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас”, - дейилган хабарда.