ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Жорий йилда йилда 9070 дона “Президент совғаси”дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йил сўнгида анъанага кўра республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент арчаси” тадбири ўтказилади.12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган.Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.Ўзбекистон президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади.
президент совғаси президент совғасини кимлар олади президент совғаси қачон топширилади prezident sovg‘asi prezident sovg‘asini kimlar oladi prezident sovg‘asi qachon topshiriladi
президент совғаси президент совғасини кимлар олади президент совғаси қачон топширилади prezident sovg‘asi prezident sovg‘asini kimlar oladi prezident sovg‘asi qachon topshiriladi
Тўққиз минг нафардан зиёд болага “Президент совғаси” топширилади - фото
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Жорий йилда йилда 9070 дона “Президент совғаси”дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йил сўнгида анъанага кўра республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент арчаси” тадбири ўтказилади.
12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган.
Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.
Ўзбекистон президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади.