ИИВ қанча хорижлик Россия фуқаролигини олгани ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Максим БлиновСотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ.
Сотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Oбуна бўлиш
ИИВ қанча мигрант Россия фуқаролигини олганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. 2021 йил январ-ноябр ойларида салкам 668 минг хорижий фуқаро Россия фуқаролигини олди, деб хабар берди ИИВ.

"Россия Федерацияси фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилинган шахслар сони - 667 939 кишини ташкил этади", - миграция ҳолати тўғрисидаги асосий кўрсаткичларида қайд этилган.

Ўтган йилнинг шу даврида 563 342 нафар хорижлик Россия фуқаролигини қабул қилганди.
Шунингдек, вазирлик январ-ноябр ойларида 72 884 киши ватандошларни кўчиришга кўмаклашиш давлат дастури иштирокчиси бўлганини таъкидлади.
Сентябр ойида Ички ишлар вазирлиги Россия фуқаролигини олишни хоҳловчилар сони ортгани ҳақида маълумот берганди. Ўша вақтда 500 мингдан ортиқ одам ариза топширган, уларнинг ярмига яқини Донбасс аҳолиси ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0