Байден америкаликларни “Брежнев услуби”да тинчлантирмоқда
22:30 27.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023)
© AFP 2023 / Chip Somodevilla / Getty Images North AmericaПрезидент США Джо Байден произносит вступительную речь на виртуальном "Саммите за демократию" в Вашингтоне, округ Колумбия
© AFP 2023 / Chip Somodevilla / Getty Images North America
Oбуна бўлиш
Россияга қарши қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар тугаб борар экан, Ғарб СССРни "қулатиш"да фойдаланган услубларидан нажот изламоқда, лекин бугун Россия дўконлари расталари Ғарбдан кўра бой бўлса борки камбағал эмас.
Шу кунларда Ғарбда бир томондан Россияга қарши “дўзахий санкциялар” ёки Россияни SWIFT тизимидан ўчириш ҳақида чақирирлар эшитилса, бошқа томондан ушбу чоралар самарасиз экани ҳақида айтимоқда. Лекин санкция таҳдидлари мунтазам эшитилиб турибди.
Мутахассислар айтишига кўра, санкциялар иқтисоднинг бир бўлагига ёки бирор муайян бизнесга таъсир қилса-да, умуман Россия ёки унинг фуқаролари ҳаётида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Ғарб фаолларининг сўнгги вақтда қилаётган баёнотларидан хулоса қилганда, улар архивдан эски чанг босган папкаларни олиб, у ерда “Совуқ уруш” йилларида СССРни кучсизлантиришга қаратилган чораларга қараб “муваффақият формуласини” қидираётганга ўхшайди.
Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетганининг 30 йиллиги арафасида ана шундай услубдаги мақолалар айниқса кўп чиқди. Уларда Ғарб “овоз”ларида дефицит сўзига урғу бериш, мисол тариқасида Ғарбдаги супермаркетлар полкаларини намойиш қилиш каби услублар. Булар ўша вақт иш берганди-ку, балким яна фойдаси тегар?
Яқинда АҚШ Давлат Департаментининг тажрибали "кремлшуноси" Виктория Нуланд сенаторларга “украиналиклар Свердловск ёки Екатеринбургга эмас, кўпроқ Париж ва Берлинга ўхшашни хоҳлайди” деган эди. Америкалик энг нуфузли мутахассиси ушбу иккала ном ҳам битта шаҳарга тегишли эканини унутиб қўйдимикан? Екатеринбургнинг эски (совет давридаги) номини тилга олиши - унинг эски архий ҳужжатларни ўрганаётганидан дарак беради.
Шундан сўнг Германия янги мудофаа вазири Кристина Ламбрехт ҳам санкция сифатида россиялик амалдороларга Париждаги Елисей боғига харидлар учун боришни таъқиқлаб қўйишни таклиф қилди.
Ундан сўнг Reuters агентлиги эса АҚШ Россияга смартфонларни экспорт қилишга таъқиқ қўймоқчи деган миш-мишларни тарқатди.
Бундан хулоса шуки, бизга яна арзимас товарлар билан боғлиқ дефицит ўйлаб топишмоқда. Агар бунинг иложи бўлмаса, Россия жамиятида Гуллаб яшнаётган Париж в Берлин тарафдорлари орасида қарама-қаршилик уюштирилади. Ҳозирдан маълумки “у томонларга фақат танланган кишилар янги айфон ёки айпад учун бориб келиши мумкин бўлади...
Энг қизиқарлиси, ушбу баёнот ва таҳдидларнинг барчаси ғарбий савдо тармоқлар, жумладан Америка магазинлари ҳам улкан муаммоларга дуч келаётган вақтда эълон қилинмоқда. Ушбу инқироз нақадар жиддий эканлигини АҚШ президенти Жо Байденнинг Рождество байрами арафасидаги мурожаатидан билиб олса ҳам бўлади.
Президент савдо порти декорацияси фонида бизнес ҳамжамият ва товар етказиб бериш занжирларида узилишларга йўқ қўймаслик махсус бўлимига мурожаат қилди. Ушбу бўлим Жо Байден томонидан ушбу йилинг июнь ойид ташкил қилинган эди.
Байден, юзида кулгу ифодаси билан халққа “Кўпчиллик томонидан башорат қилинган инқироз содир бўлмади. Жўнатмалар тўхтаб қолгани йўқ. Совғалар етказиб берилмоқда. Дўконлар полкалари ҳам бўшаб қолгани йўқ.
АҚШ президенти Рождество арафасида ўзининг энг катта ютуғи сифатида магазин полкалари 90% тўлиб тургани ҳақида ҳисобот беришини 70-йилларда совет даври Свердловскда ёки 2-3 йил олдин Екатеринбургда ҳеч ким тасаввур қила олмасди.
Ғарб ОАВлари сўнгги вақтларда ўз аҳолисини тез-тез совет давридаги уй бекаларга ўхшатаётгани ҳам бежиз эмасга ўхшайди. Байденни эса сўнгги вақтларда кўпроқ Леонид Брежневга ўхшатишмоқда: Newsmax телеканали бошлавчиси Грег Келли Жо Байден табриги ва совет йўлбошчисининг 70-йиллардаги янги йил табриги орасида кўплаб ўхшашликлар топди.
Ғарб давлатларида пандемия ва чегаралар ёпилиши оқибатида магазинлар полкалари бўшаб қола бошлади. Олдин америкаликлар 1980 йилларда совет халқи магазинлардан туалет қоғозини қандай “супуриб” кетаётганини ҳайрат билан томоша қилган бўлса, бизлар бир йил олдин Америка ва Европада шунга ўхшаш лавҳаларни ҳайраб билан кузатдик. Бошида аҳолини тинчлантириб туришди. Буларнинг барчаси вақтинча ҳолат, Хитойда карантин тугаса ҳаммаси яхши бўлади, деб тинчлантиришган бўлса, бу йил – вазият янада муракаб тус олди. Британияда аҳолининг 50%дан ортиғи, АҚШда 50% аҳоли – товар ва маҳсулотлар етишмовчилигини ҳис қилишди. Бу Байденнинг магазин полкалари тўлиб-тошиб ётибди деган ҳисоботига бироз тўғри келмайди.
Энди бўлса экспертлар бир овоздан озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж молллари инқирози келгуси йилда тугайди дейишмоқда. Бошқа таҳлилчилар фикрига кўра, Ғарбда пандемиягача бўлган истеъмол таъминоти даражаси 2024 йилдан сўнг қайтади дейишмоқда.
Биз ғарблик либераллардан “бозор ўзини ўзи бошқаради” деган гапларни кўп марта эшитганмиз, лекин нега унда Байден етказиб бериш занжирларида узилишларга йўқ қўймаслик учун махсус бўлим тузди? Демак давлат бошқарувисиз, режасиз Вашингтон ҳам кризисдан чиқиб кета олмаслиги аниқ. Британияда ҳам агросаноат гуруҳлари ўз ҳукуматидан тезкорлик билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бундай хавфсизликка эришиш озиқ-овқат маҳсулотларининг камида 60% давлат ичида ишлаб чиқарилсагина – мумкин.
Ушбу муносабат билан, бир нарсага “хурсанд” бўлиши керак. Ғарбнинг Россияга қарши киритилган санкциялари ва Россиянинг уларга қарши контрсанкциялари – пандемиядан олдин, айни вақтида киритилганига. Бир неча йил санкциялар остида бўлган Россия ўз агросаноатини кескин ривожлантиришга улгурди. Агар ушбу чекловларни киритиш ўтган йилдаги пандемия шароитида, чегаралар ёпилганда содир бўлганида - анча мушкул бўларди. Ахир санкцилардан олдин (2013 йилда) Россия озиқ-овқат бозори аксарият маҳсулотлари хорижий етказиб берувчиларга боғлиқ эди-да...
Шу ўринда, санкциялар дастлаб Россияда айрим танқидчилар томонидан қандай қабул қилинганини эсга олсак ўринли бўларди. Ўшанда ижтимоий тармоқлар ва радиоканаллар эфирида қўққисдан йўқолиб қолган пармезан эслаб дод солганлар ҳам кўп бўлган эди.
Орадан 7 йил ўтиб - Financial Times нашрининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Макс Седдон Россия санкциялардан ютиб чиққанини қайд этмоқджа.
“Путин 2014 йилда аксарият ғарб озиқ-овқатларини таъқиқлаб қўйганидан кейин Россияда озиқ-овқат соҳаси гуллаб-яшнамоқда. “Фермадан истеъмолчи дастурхонига” ҳаракати тобора оммавийлашмоқда”, - деб ёзади британиялик журналист.
Шунингдек Седдон Москвада унинг ейиш ичишда ҳеч қандай камчилик ҳис қилмаётган ҳамсуҳбатларини Россия махсус хизматларининг хуфия ва зарарли ҳаракатлари эмас, Ғарбда тобора кучайиб бораётган “Black Lives Matter” ҳаракатида кузатилаётган “ҳаддидан ошиш”лар кўпроқ қизиқаётганини айтиб ўтганди.
Нашрнинг ушбу сонда келтирилган мақола аҳолини бардам бўлишга чақиради. Айрим озиқ-овқатлар етишмаслигини оддий халққа “Исо Масиҳнинг туғилган кунида Байт-Лаҳмда бундан ҳам қийин бўлган” деган сўзлар билан изоҳлаб беришади. Шу соннинг ўзида болаларга совға етказиб бора олмаган Санта-Клауснинг ярим ҳазил ярим чин хати ҳам эълон қилинган. Афтидан улар Байденнинг "тўлиб-тошиб ётган дўконлар" ҳақидаги гапини эшитмаган кўринади.
Ушбу вазиятда ғарб сиёсатчиларининг “русларга Елисей боғида харид қилишни таъқиқлаш”, Парижни “Свердловск” билан солиштириш ҳақидаги гаплари янада кулгули эшитилади.
Албатта, Ғарб, қаттиқ истаса биз учун муайян муаммолара пайдо қилиши мумкин. Айрим товарларинг, масалан смартфонларнинг, сунъий дефицити ташкил қилиш йўли билан. Ҳа айтмоқчи биз унутиб қўйибмиз, ахир Apple компаниясининг маҳсулотлари Россия бозорида бир неча йил давомида сертификатланмасдан сотилган эди. Яъни Apple маҳсулоти ярим ноқонуний (серый) сотилганини эсга олсак бўлади. Эҳтимол ушбу термин америкалик сенаторлар ва европалик вазирлар учун унчалик таниш эмас, лекин эски вақтларда СССРни тарқатишда фойдаланилган, магазин полкаларини солиштириш услуби ҳозир – ишламайди. Чунки солиштирув ҳар доим ҳам Париж фойдасига ҳал бўлмайди. Нью Йорк ва Лондан эса - ундан бадтар.
Ана шундай вазият узоқ давом этиши мумкин. Америкаликларнинг 3/2 қисми аллақачон қўрқувга тушган. Уларнинг фикрича кундалик эҳтиёж моллари етишмовчилиги бундан буён доимий тус олиши мумкин. Фақат Жо Байден, Леонид Брежневдан, ўрнак олгандек Янги йил арафасида “АҚШда вазият кескин яхшилангани” ҳақидаги хабарлар билан аҳолини хурсанд қилиб туради. Ҳар ҳолда у ерда Байт-Лаҳм юлдузи чиққан даврлардаги Свердловскдан яхшироқ бўлса керак...