https://sputniknews.uz/20211227/agar-zelenskiy-siyosatni-qayta-korib-chiqmasa-ukrainani-rossiyaga-qoshib-olish-kerak--qodirov-21961927.html
Агар Зеленский сиёсатни қайта кўриб чиқмаса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарур – Қодиров
Агар Зеленский сиёсатни қайта кўриб чиқмаса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарур – Қодиров
Sputnik Ўзбекистон
Агар Зеленский сиёсатни қайта кўриб чиқмаса, Украинани Россияга қўшиб олиш керак – Қодиров
2021-12-27T12:57+0500
2021-12-27T12:57+0500
2023-04-05T18:35+0500
россия
украина
рамзан қодиров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1b/21961853_0:115:2242:1376_1920x0_80_0_0_292bb5185fabd9d2984d764e01748f40.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсат юритишда давом этса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарурлигини айтди."Украиналиклар - бизнинг халқимиз, бу бизнинг ҳудудимиз. Бу менинг фикрим", - деди республика раҳбари Грознийда ўтказилган матбуот анжуманида.Шунингдек, у Украина “муаммосини” ўзи аллақачон ҳал қилган бўларди, лекин тегишли кўрсатма зарурлигини айтди." Ёки мен Чеченистон Республикасини Украинага қўшган бўлардим ёки уни аллақачон олиб қўйиб, масалани ўша ерда ҳал қилган бўлардим. Лекин шундай қарорлар қабул қилинишига йўл қўймайдиган давлат келишувлари бор", - деб таъкидлади Қодиров.Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Украинада ўз ҳарбий базаларини очиш ва шу тариқа Россияга шарт қўйишдан манфаатдор. Чеченистон раҳбари Россия раҳбари бундай режаларнинг амалга ошишига йўл қўймаслигига ишонч билдирди.Қодиров ўзини “буйруқни мутлақо муаммосиз бажаришга” тайёр бўлган “пиёда аскар” деб атади, чунки “давлат ва халқимизнинг яхлитлиги ва хавфсизлиги – ҳаммасидан муҳим”.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1b/21961853_129:0:2114:1489_1920x0_80_0_0_929b5d23137eb484c42a5f5621877678.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рамзан қодиров украина россия
рамзан қодиров украина россия
Агар Зеленский сиёсатни қайта кўриб чиқмаса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарур – Қодиров
12:57 27.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсат юритишда давом этса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарурлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсат юритишда давом этса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарурлигини айтди.
"Украиналиклар - бизнинг халқимиз, бу бизнинг ҳудудимиз. Бу менинг фикрим", - деди республика раҳбари Грознийда ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у Украина “муаммосини” ўзи аллақачон ҳал қилган бўларди, лекин тегишли кўрсатма зарурлигини айтди.
" Ёки мен Чеченистон Республикасини Украинага қўшган бўлардим ёки уни аллақачон олиб қўйиб, масалани ўша ерда ҳал қилган бўлардим. Лекин шундай қарорлар қабул қилинишига йўл қўймайдиган давлат келишувлари бор", - деб таъкидлади Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Украинада ўз ҳарбий базаларини очиш ва шу тариқа Россияга шарт қўйишдан манфаатдор. Чеченистон раҳбари Россия раҳбари бундай режаларнинг амалга ошишига йўл қўймаслигига ишонч билдирди.
Қодиров ўзини “буйруқни мутлақо муаммосиз бажаришга” тайёр бўлган “пиёда аскар” деб атади, чунки “давлат ва халқимизнинг яхлитлиги ва хавфсизлиги – ҳаммасидан муҳим”.