Сирдарё вилояти ҳокими Қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули тарқатди – фото

Oбуна бўлиш
Президент қарори билан 2021 йилнинг декабрь ойида айрим тоифадаги оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев Гулистон шаҳрининг “Улуғобод” маҳалласида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлаб Ғофуржон Мирзаев маҳалланинг “Паррандачилик” кўчаси 8-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Лутфия Солиҳова хонадонига ташриф буюрди. Вилоят ҳокими 9 ёшли Сарвар Жўраевни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, президент табригини ўқиб эшиттирди ва байрам совғаларини топширди.
Сўнгра вилоят раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган Жамила Аҳмедова, 11-синф ўқувчиси, чин етим Даврон Рустамов, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Буробия Ҳусанова, боқувчисини йўқотган, 3 нафар вояга етмаган қиз фарзандлари бор Ҳолида Раҳмоноваларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳам президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 800 минг сўм моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини улашди.
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлигиСирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули тарқатди
Сирдарё вилояти ҳокими Қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули тарқатди  - Sputnik Ўзбекистон
1/4
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули тарқатди

2/4

3/4

4/4

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев қарори билан 2021 йилнинг декабрь ойида айрим тоифадаги аҳолига 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши хабар қилинган эди.
2021 йил давомида "темир дафтар" рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилалар бундай ёрдам пулини олишади.
Янгиликлар лентаси
0