Россия ТИВ НАТО билан хавфсизлик бўйича музокараларнинг асосий масалаларини маълум қилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия НАТО билан хавфсизлик бўйича музокараларнинг асосий масалаларини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россиянинг АҚШ ва НАТО билан бўлажак музокаралари асосий масалалари - альянснинг шарққа қараб кенгаймаслиги ва Россия чегаралари яқинида хавфсизликка таҳдид солувчи қуролларнинг пайдо бўлмаслиги. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.
Ўтган ҳафтада Москва АҚШ ва НАТОга аъзо давлатлар билан келишув лойиҳаларини эълон қилганди. Ҳужжат Европада ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисида тартиб, ўрта ва қисқа масофали ракеталарни бир-бирига етиб борадиган ҳудудларда жойлаштирмаслик, альянснинг кенгаймаслигини (шу жумладан собиқ СССР давлатлари ҳисобидан) ўз ичига олади.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, агар Ғарб бу талабларга жавоб бермаса, қарама-қаршиликнинг янги босқичи бошланиши мумкин.
Музокаралар биринчи раундлари январ ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг шарқ томон кенгайиши ва Украинада ҳужум қуролларини жойлаштириш - Москва учун қизил чизиқ эканлигини бир неча бор таъкидлаганди.

Мавзуга доир янги материаллар:

НАТО Шарққа бир қадам ҳам силжимаслиги керак - Путин Украина ҳақида
“Бу уйимиз остонасида!” - Путин америкаликларнинг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида
Путин Украинада НАТОнинг ракета тизимлари пайдо бўлса нима бўлишини айтди
Грузияни 2008 йил августига тайёрлаган давлатлар Украинани қуроллантирмоқда
Янгиликлар лентаси
0