Бухоро вилояти ХТБ ўқитувчи ва ўқувчилардан ноқонуний тарзда 1,2 млрд сўм ундирмоқчи бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Oбуна бўлиш
Бухоро вилояти Халқ таълим бошқармасининг буйруқ иловасида 2021−2022 ўқув йили учун жами 1,22 миллиард сўм аъзолик бадаллари йиғиш кўзда тутилган бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси 2021/2022-ўқув йили учун "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадалларини йиғиш тўғрисида мажбурий характерда бўлган буйруқ қабул қилган. Бу вилоят прокуратураси ўтказган текширувда аниқланди.
Маълум қилинишича, буйруқ иловасида 2021−2022 ўқув йили учун жами 1,22 миллиард сўм аъзолик бадаллари йиғиш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, буйруқ иловасида 169 339 нафар ўқувчилардан 914,4 млн сўм ва 28 488 нафар педагог ходимлардан 307,6 млн сўм аъзолик бадалларини йиғиш режа-графиги тасдиқланган.
Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви доирасида 10 декабрь куни буйруқ бекор қилинган. Бошқарма бошлиғи қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилган.
Мажбурий обуна: Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди
“Шу ўринда таъкидлаш лозимки, аъзолик бадалларини тўлаш ихтиёрий бўлиб, ҳар қандай мажбурий тўлов ундирилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”, — дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0