https://sputniknews.uz/20211225/rossiyada-islom-davlati-goyalarini-targib-qilgan-xorijlik-12-yilga-qamaldi-21945331.html
Россияда “Ислом давлати”* ғояларини тарғиб қилган хорижлик 12 йилга қамалди
Россияда “Ислом давлати”* ғояларини тарғиб қилган хорижлик 12 йилга қамалди
Sputnik Ўзбекистон
Амур вилояти суди томонидан “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда айбдор деб топилган хорижлик 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди
2021-12-25T18:05+0500
2021-12-25T18:05+0500
2023-04-05T18:35+0500
россия
"ислом давлати"
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16014298_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_e7111a7ccee8a49a005cb408a3fb33c2.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Амур вилояти суди томонидан “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда айбдор деб топилган хорижлик 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар берди Россия ФХХнинг Амур вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати. РИА Новости.ФХХ ходимлари Амур вилоятида 2020 йил июл ойида чет эл фуқаросини қўлга олишганди, унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (шахсни террорчилик жиноятлар содир этишга ундаш, ёллаш ёки бошқа усуллар билан жалб қилиш), 205.2-моддаси 2-қисми (террорчилик фаолиятини амалга оширишга оммавий чақириқлар) ва 280-моддаси 2-қисми (экстремистик фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар, шу жумладан интернетдан фойдаланган ҳолда) билан жиноий иш қўзғатилди.Аниқланишича, айбланувчи зўравон қуролли ҳаракатларга чақириқларни тарқатган ва Амур вилоятида экстремистик гуруҳ яратишга уринган.Ёлловчининг асосий вазифалари халқаро террористик ташкилот аъзолари томонидан амалга оширилаётган террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унга вилоят аҳолиси ва хорижий меҳнат мигрантларини хориждаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун жалб қилиш бўлган.“1-Шарқий округ ҳарбий судининг ҳукми билан чет эл фуқароси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми, 205.2-моддаси 2-қисми, 280-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш, жазони қаттиқ режимли колонияда ўташ, дастлабки 4 йилида қамоқда сақлаш, 3 йил муддатга “интернет” тармоғига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди,” – дейилган ФХХнинг Амур вилояти бўйича бошқармаси хабарида.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16014298_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_7ca004393fb5908a20e577b43bf3d1e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ислом давлати* ғояларини тарғиб қилган хорижлик қамалди
ислом давлати* ғояларини тарғиб қилган хорижлик қамалди
Россияда “Ислом давлати”* ғояларини тарғиб қилган хорижлик 12 йилга қамалди
18:05 25.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Амур вилоятида чет эл фуқароси терроризмни тарғиб қилгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Амур вилояти суди томонидан “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда айбдор деб топилган хорижлик 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар берди Россия ФХХнинг Амур вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
РИА Новости.
ФХХ ходимлари Амур вилоятида 2020 йил июл ойида чет эл фуқаросини қўлга олишганди, унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (шахсни террорчилик жиноятлар содир этишга ундаш, ёллаш ёки бошқа усуллар билан жалб қилиш), 205.2-моддаси 2-қисми (террорчилик фаолиятини амалга оширишга оммавий чақириқлар) ва 280-моддаси 2-қисми (экстремистик фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар, шу жумладан интернетдан фойдаланган ҳолда) билан жиноий иш қўзғатилди.
Аниқланишича, айбланувчи зўравон қуролли ҳаракатларга чақириқларни тарқатган ва Амур вилоятида экстремистик гуруҳ яратишга уринган.
Ёлловчининг асосий вазифалари халқаро террористик ташкилот аъзолари томонидан амалга оширилаётган террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унга вилоят аҳолиси ва хорижий меҳнат мигрантларини хориждаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун жалб қилиш бўлган.
“1-Шарқий округ ҳарбий судининг ҳукми билан чет эл фуқароси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми, 205.2-моддаси 2-қисми, 280-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш, жазони қаттиқ режимли колонияда ўташ, дастлабки 4 йилида қамоқда сақлаш, 3 йил муддатга “интернет” тармоғига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди,” – дейилган ФХХнинг Амур вилояти бўйича бошқармаси хабарида.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.