Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти лавозимига тасдиқланди

Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Oбуна бўлиш
Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига тасдиқланди.
Одил Аҳмедов 2007 йилдан 2021 йилнинг ёзигача бош жамоа сафида тўп суриб, Ўзбекистон ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
18 декабрь куни эса футболчининг фаолиятига бағишланган "Одил Aҳмедов: "Орзунинг шонли йўли" китоби тақдимот маросимида футболчилик фаолиятини тугатганини расман эълон қилганди.
Янгиликлар лентаси
0