Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли пулларнинг аксариятини мусодара қилди

© AFP 2023 / Amy SussmanГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Oбуна бўлиш
Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган яна 293 млн долларни мусодара қилди. 2018 йилда 555 миллион мусодара қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Швейцария Федерал суди Гулнора Каримова билан боғлиқ компанияларга тегишли бўлган 293 миллион долларни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар қилмоқда Swissinfo ахборот агентлиги.

Суднинг бундай қарор чиқаришга Гулнора Каримова ва унинг ёрдамчисини ноқонуний йўл билан олинган даромадларни "ювиш"да айбдор деб топилгани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, Каримовага тегишли бўлган Takilant компанияси Шейцария банкларида аниқланган бир неча шубҳали ҳисоб рақамлари билан боғлиқ бўлган.

Лекин даромаднинг бир қисми - 70 миллион доллар, жиноий йўл билан олингани аниқланмагани сабабли Takilant компаниясига қайтарилади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган бешта ҳисоб рақамларидан 555 миллион долларлик активларни мусодара қилиш тўғрисда қарор чиқарган эди. 2019 йилда Швейцария ушбу маблағлардан 130 миллионов доллари Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида дунёнинг турли бурчакларидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган умумий қиймати 2 миллиард долларлик кўчмас мулк ва бошқа бойликлар аниқланган эди. Ушбу бойликларнинг аксарияти Швейцария ($800 млн.), Ирландия ($300 млн.) ва БАА ($120 млн.)да экани аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0