Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини таҳлил қилиш маркази нима билан шуғулланади
11:08 24.12.2021 (янгиланди: 11:11 24.12.2021)
© Sputnik / Виталий Тимкив
/ Oбуна бўлиш
Ушбу марказ - соҳадаги барча грант ва кредит лойиҳаларини бошқариш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини мониторинг қилиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида яқинда ташкил этилган "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва халқаро тадқиқотлар маркази"нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;
соҳадаги ислоҳотларнинг таъсирчанлигини ва илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини баҳолаш;
соҳани ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта, ва узоқ муддатли режалар ва стратегиялар ишлаб чиқиш;
соҳада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, кредит грантлар ажратиш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
соҳада ахборот ва статистик маълумотларини тизимлаштириш;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредит ва грантларини жалб қилиш;
соҳадаги барча грант, техник кўмак ва кредит лойиҳаларини ва дастурларини бошқариш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини мониторинг қилиш.
Шунингдек, ушбу марказ, хорижий инвесторлар грант маблағлари асосида 2022-2023 йилларда боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонлари ташкил қилади.