https://sputniknews.uz/20211224/ozbekistonda-oliy-sport-mahorati-instituti-ochiladi-21933915.html
Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти очилади
Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти очилади
Sputnik Ўзбекистон
“Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини тайёрлади.
2021-12-24T18:30+0500
2021-12-24T18:30+0500
2023-04-05T15:48+0500
жамият
ўзбекистон
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1153/15/11531541_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e3842638d09f72a58a5c2e0badb25204.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Туризм ва спорт вазирлиги “Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президенти қарори лойиҳасини тайёрлади.Қарор лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.Жаҳон тажрибасига кўра “специалитет” дастури 5 йилдан кам бўлмаслигини ҳисобга олиб, қарор лойиҳасида олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг 2 йиллик профессионал таълим босқичини тугатган битирувчилари таълимнинг кейинги босқичини Институтнинг 3 йиллик олий таълим дастурини асосида давом эттириши белгиланмоқда.Шунингдек, Институт битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, магистратура даражасига тенглаштирилган диплом бериш назарда тутилмоқда.Институтга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.Институтга қабул квоталари давлат буюртмаси сифатида ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасида шаклланган олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари кўрсаткичлари асосида белгиланади. Бунда, Институтга умумий қабулнинг 10 фоизигача Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан бошқа таълим муассасаларидан қабул қилишга рухсат берилади.Институт талабаларининг умумий таъминоти (овқатланиш, тиббий биологик таъминоти, спорт мусобақаларидаги иштироки ва бошқалар) тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1153/15/11531541_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_21252a57860cafa89debcfb020e2b5df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда олий спорт маҳорати институти очилади
ўзбекистонда олий спорт маҳорати институти очилади
Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти очилади
18:30 24.12.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) “Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Туризм ва спорт вазирлиги “Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президенти
қарори лойиҳасини тайёрлади.
Қарор лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.
Жаҳон тажрибасига кўра “специалитет” дастури 5 йилдан кам бўлмаслигини ҳисобга олиб, қарор лойиҳасида олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг 2 йиллик профессионал таълим босқичини тугатган битирувчилари таълимнинг кейинги босқичини Институтнинг 3 йиллик олий таълим дастурини асосида давом эттириши белгиланмоқда.
Шунингдек, Институт битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, магистратура даражасига тенглаштирилган диплом бериш назарда тутилмоқда.
Институтга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Институтга қабул квоталари давлат буюртмаси сифатида ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасида шаклланган олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари кўрсаткичлари асосида белгиланади. Бунда, Институтга умумий қабулнинг 10 фоизигача Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан бошқа таълим муассасаларидан қабул қилишга рухсат берилади.
Институт талабаларининг умумий таъминоти (овқатланиш, тиббий биологик таъминоти, спорт мусобақаларидаги иштироки ва бошқалар) тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.