https://sputniknews.uz/20211224/adliya-vazirligi-shveytsariya-sudi-qarori-boyicha-izoh-berdi--21933516.html
Адлия вазирлиги Швейцария судининг қарори бўйича изоҳ берди
Адлия вазирлиги Швейцария судининг қарори бўйича изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримова маблағларининг мусодара қилиниши уларни Ўзбекистонга қайтариш учун имкон яратади - Адлия вазирлиги.
2021-12-24T14:48+0500
2021-12-24T14:48+0500
2021-12-24T14:52+0500
жамият
ўзбекистон
гулнора каримова иши
адлия вазирлиги
швейцария
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15933924_0:0:3282:1847_1920x0_80_0_0_fbde351744763f58f3acf51d0a37942b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Швейцария судининг Гулнора Каримова иши бўйича қабул қилган қарорига оид изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Швейцария Федерал суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Takilant Ltd.” компаниясининг 293 млн доллар маблағини мусодара қилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди. Адлия вазирлиги айтишига кўра, Гулнора Каримова маблағларининг мусодара қилиниши уларни Ўзбекистонга қайтариш учун имкон яратади. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги Швейцария судининг қарори ҳақида ОАВда эълон қилинганқ ахборот тўлиқ эмаслигини таъкидламоқда. Хусусан, “Takilant Ltd.” компаниясига қайтарилиши айтилган $ 70 млн. доллар маблағ борасида суд қарори устидан шикоят қилиниши мумкинлиги ва Гулнора Каримова маблағларини ҳибсга олиш ҳақида АҚШ ваколатлари органларининг ордери мавжудгини таъкидлаган. "Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Швейцария ва АҚШ расмийлари билан Г. Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолият натижасида орттирилган активларини қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Чунки ушбу жиноятлардан Ўзбекистон давлати ва халқи ҳам жабр кўрган", - дейилган вазирлик расмий хабарида.Маълумот учун, 2018 йилда Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган бешта ҳисоб рақамларидан 555 миллион долларлик активларни мусодара қилиш тўғрисда қарор чиқарган эди. 2019 йилда Швейцария ушбу маблағлардан 130 миллионов доллари Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида маълум қилган эди.2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида дунёнинг турли бурчакларидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган умумий қиймати 2 миллиард долларлик кўчмас мулк ва бошқа бойликлар аниқланган эди. Ушбу бойликларнинг аксарияти Швейцария ($800 млн.), Ирландия ($300 млн.) ва БАА ($120 млн.)да экани аниқланган.
ўзбекистон
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15933924_495:0:3224:2047_1920x0_80_0_0_f4e4c699f9b4da262333eaa33c2d0b91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гулнора каримова ўзбекистонга имкон адлия вазирлиги
гулнора каримова ўзбекистонга имкон адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги Швейцария судининг қарори бўйича изоҳ берди
14:48 24.12.2021 (янгиланди: 14:52 24.12.2021) Гулнора Каримова маблағларининг мусодара қилиниши уларни Ўзбекистонга қайтариш учун имкон яратади - Адлия вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Швейцария судининг Гулнора Каримова иши бўйича қабул қилган қарорига оид
изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Швейцария Федерал суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Takilant Ltd.” компаниясининг 293 млн доллар маблағини мусодара қилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.
Адлия вазирлиги айтишига кўра, Гулнора Каримова маблағларининг мусодара қилиниши уларни Ўзбекистонга қайтариш учун имкон яратади.
"Бу Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун муҳим ғалаба ҳисобланади, чунки у маблағларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади", - дейилган хабарда.
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги Швейцария судининг қарори ҳақида ОАВда эълон қилинганқ ахборот тўлиқ эмаслигини таъкидламоқда. Хусусан, “Takilant Ltd.” компаниясига қайтарилиши айтилган $ 70 млн. доллар маблағ борасида суд қарори устидан шикоят қилиниши мумкинлиги ва Гулнора Каримова маблағларини ҳибсга олиш ҳақида АҚШ ваколатлари органларининг ордери мавжудгини таъкидлаган.
"Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Швейцария ва АҚШ расмийлари билан Г. Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолият натижасида орттирилган активларини қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Чунки ушбу жиноятлардан Ўзбекистон давлати ва халқи ҳам жабр кўрган", - дейилган вазирлик расмий хабарида.
Маълумот учун, 2018 йилда Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган бешта ҳисоб рақамларидан 555 миллион долларлик активларни мусодара қилиш тўғрисда қарор чиқарган эди. 2019 йилда Швейцария ушбу маблағлардан 130 миллионов доллари Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида маълум қилган эди.
2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида дунёнинг турли бурчакларидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган умумий қиймати 2 миллиард долларлик кўчмас мулк ва бошқа бойликлар аниқланган эди. Ушбу бойликларнинг аксарияти Швейцария ($800 млн.), Ирландия ($300 млн.) ва БАА ($120 млн.)да экани аниқланган.