Путин Украина янги ҳарбий операцияни тайёрлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраинский военный
Украинский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия президенти: Украина учинчи ҳарбий операцияни ҳозирлаётгани ҳақидаги тасаввур туғилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Украина Донбассда учинчи ҳарбий операцияни ҳозирлаётгани ҳисси бор, бот-бот “уруш” сўзи янграмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ўзининг йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ва бизни аввалдан огоҳлантиришяпти: “Аралашманг, бу одамларни ҳимоя қилманг. Аралашсангиз, ҳимоя қилсангиз – шундай-шундай янги санкциялар бўлади” - деди Путин.
Россия раҳбари 2014 йилдаги воқеаларга қадар, Украинадаги “қонли давлат тўнтарилиши” рўй бермагунча Москва ва Киев муносабатлари яхши бўлганини таъкидлади.
“Одамларни ўлдириб ёқиб юборишди”, - дея эсга олди Путин Украинадаги воқеаларни тўхталиб.
“Шундан сўнг Қрим пайдо бўлди. Севастополь ва Қримда яшаётган одамларни ўз ҳимоямиз, қанотимиз остига олишга қандай рад жавоб бера олардик?”, - деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Москва доимо ўзининг хавфсизлиги истиқболлари ҳақида ўйлашга мажбур.

Украина можароси

Украина ҳукумати 2014 йил апрелида ўзини Киевдаги 2014 йилдаги давлат тўнтарилишидан сўнг мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республкалари (ДХР ва ЛХР)га қарши ҳарбий операция бошлади.
6,8 мингга яқин киши можаро қурбони бўлди. Донбассдаги вазиятни тартибга солиш ишчи гуруҳларнинг учрашувлари чоғида ҳам муҳокама қилинмоқда.
Аммо ўт очмаслик ҳақидаги битимлардан кейин ҳам отишмалар бўлиб турибди. ДХР Украина оғир артиллерияси одамлар яшайдиган ҳудудларни ўққа тутгани ҳақида хабар қилган.

Минск битимлари ва НАТО фаоллиги

Путин Минск битимлари зиддиятни камайтиришнинг ягона муносиб замини бўлиб қолаётганини эслатди. Аммо Киев унга риоя қилмаяпти. Қолаверса, Украина ҳукумати можарони тартибга солишга оид музокараларни чўзмоқда.
Кескинлик Украинага қурол-аслаҳа етказиб бераётган ва Қора денгизда машғулотлар ўтказаётган АҚШнинг фаоллиги билан ҳам кучаймоқда.
Шу билан бирга, Ғарб Россия Украинага “бостириб киришга” ҳозирлик кўраётгани ҳақида гапирмоқда. Москва бу айбловни қатъий рад этиб, ҳеч кимга таҳдид қилмаётгани ва ўз ҳудуди бўйлаб қўшинларининг бир жойдан бошқа жойга кўчиши ҳеч кимни хавотирга солмаслиги кераклигини айтмоқда.
Кремль бир неча марта бу Россия чегаралари яқинида НАТОнинг кўпроқ ҳарбий техникаси ва кучларини жойлаштириш учун баҳона эканини билдирган.
Путин, ўз навбатида, НАТО кучларининг қўшни давлат ҳудудида пайдо бўлиши ва давлат хавфсизлигининг бошқа таҳдидларини Москва қизил чизиқ деб баҳолашини қайд этган.

Мавзуга оид:

НАТО Шарққа бир қадам ҳам силжимаслиги керак - Путин Украина ҳақида
“Бу уйимиз остонасида!” - Путин америкаликларнинг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида
Путин Украинада НАТОнинг ракета тизимлари пайдо бўлса нима бўлишини айтди
Грузияни 2008 йил августига тайёрлаган давлатлар Украинани қуроллантирмоқда
Янгиликлар лентаси
0