Лавлаги аёллар учун нимаси билан фойдали?

© Pixabay / Gyöngyi NagyКрасная свекла
Красная свекла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Нутрициологларнинг фикрига кўра, лавлагининг ажойиб хусусиятларидан бири шундаки, унга иссиқлик билан ишлов берилганда ҳам ўзининг фойдали жиҳатларини сақлаб қолади.
Лавлаги аёллар организми учун энг фойдали сабзавотлардан бири. Чунки унда бетацианин ва йод каби моддалар бор. Йод қалқонсимон без учун зарур бўлса, бетацианин мушакларни кучайтиради ва асосан эркакларга қараганда аёллар кўп чалинадиган остеопороз (скелетнинг барча суякларига таъсир қиладиган тизимли касаллик) билан курашишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, лавлаги капиллярлар ҳолатини яхшилайди ва томир деворларини мустаҳкамлайди, дейди Халқаро Интегратив Нутрициология Институтининг илмий бўлим бошлиғи Ксения Борода “Прайм” агентлигига берган интервьюсида.
“Лавлагига тўқ-қизил рангни берувчи бетацианин пигменти – кучли антиоксидант”, дея таъқидлади мутахассис.
Ушбу пигмент назоратсиз бўлинадиган ҳужайралар ўсишини секинлаштиради, дея қўшимча қилди нутрициолог Анно Дробишева. Унинг сўзларига кўра, лавлаги жигар фаолиятини яхшилайди.
“Лавлагини менструация пайти истеъмол қилиш жуда фойдали, чунки сабзавот организмда қон йўқотилишини тиклайди”, дейди у.
Лавлаги иссиқлик билан ишлов берилганда ҳам фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.
Бироқ, ошқозон-ичак тракти ҳамда қандли диабет билан оғриган инсонларга лавлагини тез-тез истеъмол қилиш мумкин эмаслигини доим ёдда тутиш лозим.
Мавзуга доир қизиқарли мақолалар:
Қандай майонез фойдали>>
Жигар учун энг хавфли маҳсулот>>
Янгиликлар лентаси
0