АҚШ афғон халқига ёрдам бериши керак, акс ҳолда у ерда очарчилик бошланади - Путин

© AP Photo / Petros GiannakourisСемья готовит чай в Герате, Афганистан
Семья готовит чай в Герате, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистонга бу давлатни 20 йилдан бери вайрон қилганлар ёрдам бериши керак - Путин.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ҳозир афғон халқига ёрдам кўрсатиш керак, ва буни биринчи навбатда 20 йил давомида у ерда бўлиб, иқтисодиётни вайрон қилган давлатлар қилиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Ҳозир нима қилиш керак – албатта, афғон халқига ёрдам кўрсатиш керак ва буни биринчи навбатда афғон иқтисодиётига ҳам, афғон жамиятига ҳам шундай улкан зарар етказган давлатлар қилишлари керак. Ким 20 йилдан бери у ерда бўлиб, иқтисодиётни вайрон қилдилар, улар, биринчи навбатда, ёрдам беришлари керак”, - деди Путин йиллик катта матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўз банкларида музлатиб қўйилган афғон ҳисобларидан чекловларни олиб ташлаши ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиши керак, акс ҳолда у ерда очарчилик бошланади. Бу бутун минтақага таъсир қилади.
Умуман олганда Афғонистондаги вазият Россияни хавотирга солмоқда: бозордаги гиёҳванд моддаларнинг 90 % – келиб чиқиши Афғонистондан, Россия Марказий Осиё республикалари билан чегаралари очиқ, радикал элементларнинг кириб келиш хавфи мавжуд, деб айтди Россия етакчиси.
Ҳокимиятдаги барча этник гуруҳлар вакилларининг бўлиши вазиятни барқарорлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0