Ўзбекистонда 2021 йилда жанговар шайликни текшириш икки бараварга кўпайди

© Министерство обороны УзбекистанаВнезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана на полигоне Фориш
Внезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Республикада 20 та полигон янгидан қурилиб таъмирланган ва замонавий ўқув-моддий база билан жиҳозланган.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. 2021 йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларини доимий жанговар шайлигини ушлаб туриш мақсадида 1 100 дан ортиқ тўсатдан текширувлар реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган шароитда ўтказилган. Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиевнинг Қуролли Кучлар Академиясида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида берган ҳисоботида маълум қилинди.
“Натижада тезкор тайёргарлик тадбирлари сони ўтган йилга нисбатан 2 бараварга ортиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлиги оширилган”, - дейилган Сенат матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, республикада 20 та полигон янгидан қурилиб таъмирланган ва замонавий ўқув-моддий база билан жиҳозланган. Улардан 12 таси халқаро талабларга мос равишда қурилиб, ҳарбий мусобақаларни соҳа йўналишлари бўйича ўтказиш ҳамда мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини оширишга йўналтирилган.
Мудофаа вазирлиги қўшинлар шайлигини қўққисдан текширишни бошлади
Ҳар йили такрорланиб ўтказиладиган машғулотларга чек қўйилиб, ҳафтанинг кетма-кет 4 куни фақат жанговар тайёргарликка қаратилган ҳамда амалий машғулотлар сифати ва сони оширилган.
Мудофаа вазирлигининг 300 га яқин ҳарбий хизматчилари қатор мамлакатларда, жумладан, Россия олий ҳарбий таълим муассасалари ва ўқув марказларида таълим олиб келиб, тайёргарликдан ўтган.

Мавзуга оид:

Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди
Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтиради
Қўшинлар жанговар шайлиги яна тўсатдан текширилди
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
Янгиликлар лентаси
0